Савдо босқичлари.
February 19, 2019#савдо
Бу сотувчининг маҳсулотни сотишга йўналтирилган ҳатти-ҳаракатлари кетма-кетлигидир. Одатда сотувларнинг тўртда босқичи бўлади:
1.Алоқа ўрнатиш
2.Эҳтиёжларни ўрганиш
3.Маҳсулот тақдимоти
4.Эътирозлар билан ишлаш
1.Саломлашувдан сўнг албатта мижознинг исмини сўраб билиш, овоз чиқариб айтиш, кейин эса ўзини таништириш керак. Бу жиҳатга албатта эътибор қилинг! Ахир мурожаат “АЙНАН МЕНГА” қаратилган бўлиши ҳақиқатдан ҳам ёқимли.
2.Мижоз сизга вақт ажратишга рози бўлдими? Жуда яхши! Энди ўз компаниянгизнинг лифт-презентациясини амалга оширинг ( икки оғиз сўз билан: энг асосийсига урғу беринг!)МУҲИМ: лифт-тақдимот – компания, маҳсулот ёки хизмат тўғрисида қисқача ҳикоя бўлиб, унинг вазифаси мижознинг эътиборини жалб этиш ва унга таклиф этмоқчи бўлган фойдали жиҳатлари билан қизиқтириш.
Эшитдими? Демак, эҳтиёжларни ўрганиш босқичига ўтиш вақти келди.Буни “Тўғри танлов қилиши учун сизга бир нечта савол беришига руҳсат беринг” ўтиш-ибораси билан ҳал қилиш мумкин.
МУХИМ: Агар сиз бу алгоритмни бузсангиз, бизнес аҳлоқ одоб қоидаларига ҳилоф иш қилган бўласиз. Бу сизнинг мутахассис сифатидаги қарашларингиз, айни пайтда компания ёки брендингиз қарашларига таъсир кўрсатади.
давоми бор...