Саудия Арабистонидаги легионерларда нима гап

Саудия Арабистонидаги легионерларда нима гап

Фарҳод Тулкунов

Саудия Арабистони 2023 йилдан бошлаб футболга жуда катта пуллар сарфлашни бошлади. Бундан аввал ҳам яхшигина маблағ сарфланарди, лекин ўтган мавсумдан бошлаб мақсадли равишда сарфлаш бошланди. Албатта, асосий мақсад (футболдаги) Жаҳон Чемпионатига мезбонлик қилиш. Воқеалар ривожи шундай давом этса, 2034 йилга келиб бу амалга ошади.


Ҳаммаси 2022 йил 30 декабрь кунидан бошланди. "Манчестер Юнайтед" билан шартномани бекор қилган Роналдо, "Ал-Насср" билан шартнома имзолади. Дунё ОАВсининг нигоҳи Саудияга қаратилди. Келаси мавсумдан бошлаб Бензема, Неймар, Канте, Мане, Фирмино, Марез каби юлдузлар ёғилиб кела бошлади. Бу трансферлар албатта бирламчи мақсадни оқлади, дунё медиасини ўзига қарата олди, лекин бу юлдузлар жамоага қанчалик ёрдам бера олишяпти. Келинг, биргаликда юлдуз футболчиларни ушбу мавсумдаги статистикаларини кўриб чиқамиз:


"Ал-Ҳилол"

Риёд жамоаси Про Лигада 2-ўринни 12 очко билан ортда қолдиряпти. Осиё Чемпионлар Лигасининг ярим финал босқичига йўл олди. "Ал-Ҳилол" 34 ўйинда (24 та Саудия Про Лигаси, 10та ОЧЛ) 98 та гол урган ва 17 марта ўтказиб юборган.

Яссин Буну (2023 йил 17 августда трансфер 21 миллион евро амалга ошган) - 26 ўйин (22 та Саудия Про Лигаси, 4та ОЧЛ) 14 та "қуруқ" ўйин ва 55 та сейв, 13 та гол ўтказиб юборган. 1 та голга олиб келувчи хатога йўл қўйган.

Ренан Лоди (2024 йил 17 январь, 23 миллион евро) - 4 та ўйин.

Калиду Кулибали (2023 йил 1 июль, 23 милион евро) - 28 ўйин (21та, 7та) 2та гол ва 1 ассист.

Рубен Невеш (2023 йил 1 июль, 55 миллион евро) - 30 ўйин (23та, 7та) 3 гол ва 7 ассист.

Малком (2023 йил 26 июль, 60 миллион евро) - 32 ўйин (23та, 9та) 13 гол ва 7 ассист.

Сергей Милинкович-Савич (2023 йил 12 июль, 40 миллион евро) - 27 ўйин (21та, 6та) 10 гол ва 8 ассист. 1 учрашувда қизил карточка олган.

Неймар (2023 йил 15 август, 90 миллион евро) - 5 ўйин (3та, 2та) 1 гол ва 2 ассист. Бразилия терма жамоаси сардор ФИФА кунлари доирасидаги Уругвайга (18 октябрь) қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олди, ҳали сафга қайтмади. Тахминларга кўра 30 апрель куни майдонга қайтиши мумкин.

Александр Митрович (2023 йил, 19 август, 53 миллион евро) - 31 ўйин (21та, 10та) 28 гол ва 7 ассист.


"Ал-Насср"

Жидда клуби Саудия Про Лигасида 2-ўринда кетмоқда, ОЧЛнинг чорак финалида, пенальтилар сериясида мағлубиятга учради. "Ал-Насср" 34 ўйинда (24 та Саудия Про Лигаси, 10та ОЧЛ) 86 та гол урган ва 44 марта ўтказиб юборган.

Давид Оспина (2022 йил 11 июль, эркин агент) - 3 ўйин (2та, 1та) 1 "қуруқ" ўйин 7 та сейв. Колумбиялик дарвозабон 2023 йилнинг 320 кунини ва 2024 йилнинг 25 кунини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Алекс Теллес (2023 йил 23 июль, 7 миллион евро) - 21 ўйин (19та, 2та) 3 гол ва 3 ассист.

Эмерик Ляпорт (2023 йил 24 август, 27.5 миллион евро) 26 ўйин (19та, 7та) 2 гол ва 1 ассист. 1 учрашувда қизил карточка олган.

Отавио (2023 йил 22 август, 60 миллион евро) 30 ўйин (21та, 9та) 7 гол ва 2 ассист.

Марсело Брозович (2023 йил 3 июль, 18 миллион евро) 28 ўйин (21та, 7та) 2 гол ва 4 ассист.

Андерсон Талиска (2021 йил 1 июль, 8 миллион евро) 22 ўйин (17та, 5та) 22 гол ва 4 ассист.

Садио Мане (2023 йил 1 август, 30 миллион евро) 30 ўйин (23та, 7та) 10 гол ва 6 ассист.

Криштиано Роналду (2023 йил 1 январь, эркин агент) 30 ўйин (22та, 8та) 29 гол ва 10 ассист.

Секо Фофана (2023 йил 18 июль, 25 миллион евро) 16 ўйин (14та, 2та) 1 ассист. 28 ёшлик ярим ҳимоячи 30 январь куни "Ал-Иттифоқ" жамоасига ижара асосида ўтди.


"Ал-Аҳли"

"Ал-Аҳли" Саудия ички лигасида 3-ўринда кетмоқда, ОЧЛда эса қатнашмаяпти. Жидда клуби 24 ўйинда 49 та гол уриб 25 маротаба тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққан.

Эдуард Менди (2023 йил 1 июль, 18.5 миллион евро) 24 ўйин 12 "қуруқ" ўйин 45 та сейв, 25 та гол ўтказиб юборган ва 1 та голга олиб келувчи хатога йўл қўйган.

Рожер Ибанез (2023 йил 10 август, 30 миллион евро) 21 ўйин 2 гол ва 2 та қизил карточка.

Мерих Демирал (2023 йил 19 август, 20 миллион евро) 11 ўйин 1 гол, 1 ассист ва 1 қизил карточка. Туркиялик ҳимоячи 12 ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборган.

Габри Вейга (2023 йил 16 август, 40 миллион евро) 16 ўйин 4 гол ва 3 ассист.

Франк Кессиэ (2023 йил 9 август, 12.5 миллион евро) 23 ўйин 7 гол ва 4 ассист.

Аллан Сеинт-Максимен (2023 йил 30 июль, 27 миллион евро) 23 ўйин 4 гол ва 8 ассист.

Рияд Маҳрез (2023 йил 28 июль, 30 миллион евро) 24 ўйин 9 гол ва 8 ассист.

Роберто Фирмино (2023 йил 4 июль, эркин агент) 22 ўйин 6 гол ва 3 ассист.


"Ал-Иттиход"

Саудия Про лигасининг ўтган мавсум чемпиони "Ал-Иттиход" айни дамда 4-ўринда кетмоқда. ОЧЛда чорак финал Саудиянинг бошқа бир жамоаси "Ал-Ҳилол"га мағлуб бўлди. Нуну Санту 2023 йил 11 ноябрь куни истеъфога чиқарилди. Жидда клуби 35 ўйинда (24та Саудия Про Лигаси, 9 та ОЧЛ ва 2 та Клуб ўртасидаги Жаҳон Чемпионати) 62 та гол уриб 44 марта гол ўтказиб юборган.

Карим Бензема (2023 йил 1 июль, эркин агент) 22 ўйин (17та, 3та, 2та) 11 гол ва 7 ассист.

Жота (2023 йил 3 июль, 29 миллион евро) 13 ўйин 3 гол.

Н'голо Канте (2023 йил 1 июль, эркин агент) 30 ўйин 3 гол ва 6 ассист. 1 та учрашувда қизил карточка олган.

Фабинё (2023 йил 31 июль, 46 миллион евро) 27 ўйин 2 ассист. Бразилиялик ярим ҳимоячи ҳам битта қизил карточка олган.

Луиз Фелипе (2023 йил 7 сентябрь, 25 миллион евро) 19 ўйин.


"Ал-Иттифоқ"

Стивен Жеррард бошчилигида жамоа чемпионатда 6-ўринда кетмоқда. Дамман шаҳри жамоаси ОЧЛда қанташмаяпти. Жамоа 24 ўйинда 30 та гол уриб 25 маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Жоржинио Вейналдум (2023 йил 2 сентябрь, 8 миллион евро) 19 ўйин 6 гол ва 2 ассист.

Мусса Дембеле (2023 йил 26 июль, эркин агент) 17 ўйин 9 гол ва 1 ассист.

Демаррей Грей (2023 йил 7 сентябрь, 9 миллион евро) 17 ўйин 4 гол, 3 ассист ва 2 қизил карточка.

Жордан Ҳендерсон (2023 йил 17 июль, 24 миллион евро) 17 ўйин 4 ассист. Англиялик тажрибали ярим ҳимоячи 2024 йил 18 январь куни жамоани тарк этди, футболчи "Аякс" сафига бориб қўшилди.

Секо Фофана (2024 йил 30 январь, ижара) 4 ўйин 1 ассист

Карл Токо Экамби (2024 йил 30 январь, ижара) 5 ўйин 2 гол.


"Ал-Шабаб"

Риёднинг яна бир жамоаси "Ал-Шабаб" лигада 10-ўринда кетмоқда. Жамоа 24 ўйин 27 та гол уриб 31 марта ўтказиб юборишган.

Роман Саисс (2023 йил 5 сентябрь, ижара) 16 ўйин 3 гол.

Янник Карраско (2023 йил 4 сентябрь, эркин агент) 15 ўйин 3 гол ва 4 ассист.

Иван Ракитич (2024 йил 30 январь, эркин агент) 4 ўйин 1 гол.

Эвер Банега (2020 йил 1-сетябр, эркин агент) 16 ўйин 2 гол ва 1 ассист. Банега шартномаси якунлангач, жамоани тарк этди.


Бошқа Легионерлар

Кристан Телло (2023 йил 25 январь, эркин агент) "Ал-Фатех" вингери жамоаси билан 9-ўринда. Телло 19 ўйин 7 гол ва 1 ассист.

Одион Игало (2023 йил 15 август, эркин агент) "Ал-Ваҳда" билан 12-ўринда. Марказий ҳужумчи 22 ўйин 12 гол.

Андре Грей (2023 йил 7-энтябр, эркин агент) "Ал-Риёд" билан 15-ўринда. Грей 16 ўйин 5 гол ва 1 ассист.

Грегорж Криховяк (2023 йил 30 июль, эркин агент) "Абҳа" билан 17-ўринда. Криховяк 23 ўйин 6 гол ва 1 ассист.

Report Page