Sariosiyo tumanida 104 bolaning sunnat to‘yi o‘tkazib berildi

Sariosiyo tumanida 104 bolaning sunnat to‘yi o‘tkazib berildi

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун, 23 декабрь куни Сариосиё туманидаги “Сардор” тўйхонасида 104 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилгани бунинг ёрқин ифодасидир. 

Болажонларнинг ота-оналари, яқинлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, фахрийлар иштирок этган тўйда Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг бахтиёр ва фаровон яшаши учун замонавий шароитлар яратишга, ҳаётда муносиб ўрин топишига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тумандаги “Ўзагролидер” масъулияти чекланган жамияти ҳомийлигида ташкил этилган тадбир муносабати билан суннат қилинадиган болаларга кийим-кечак, тўйбола сарполари ва бир бошдан қўй ҳадия қилинди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов ҳамда тумандаги фольклор-этнографик халқ ансамбли ижросидаги куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз киритди.


Report Page