“Сардоба” сув омборидаги тошқинлар туфайли ҳудудлардаги ичимлик ва оқова сув тизимларига етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

“Сардоба” сув омборидаги тошқинлар туфайли ҳудудлардаги ичимлик ва оқова сув тизимларига етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар


EconomyPress

Сирдарё вилоятида Сув омборидан сув тошиши оқибатида ҳудуддаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 4 438 та (21 408 киши) хонадони, жумладан:

Сардоба туманида - 2348 та;

Мирзаобод туманида - 1360 та;

Оқолтин туманида - 730 та хонадонлар талофат кўрган. 

Шу билан бирга, тошқин сувлари ушбу туманларнинг ҳудудлардаги 

277 та нотурар жой объектларига ҳам зарар етказган.

Маълумот учун: Сирдарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси маълумотларига кўра ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси Сардоба тумани бўйича 25,8% (оқава суви тизими билан таъминланмаган), Оқолтин тумани бўйича 78,1% (оқава суви тизими билан 40% таъминланган), Мирзаобод тумани бўйича 83,8% (оқава суви тизими билан таъминланмаган). 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 май “Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба сув омбори» тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5569-сон фармойишида берилган вазифалардан бири сув тошиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш, муҳандислик-коммуникациялари инфратузилма объектлари ва тизимларини тиклаш ҳамда ишга тушириш вазифаси юклатилган.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 19 майдаги 294 сонли қарорига асосан, Ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури тасдиқланди.

Ушбу қарорга асосан, Сув тошқинидан талофат кўрган Сардоба туманидаги 4 та, Оқолтин туманидаги 3 та, Мирзаобод туманидаги 4 та МФЙларда истиқомат қилувчи фуқороларни зарар кўрган уй-жойлари ўрнига 3 та ҳудудда (Хақиқат, Навбахор ва Юртдош МФЙлар) кўп қаватли уй жойлар қурилиши белгиланди.

Бугунги кунда ушбу турар-жойларга марказлашган ичимлик сув таъминоти етказиб бериш, оқава сув тозалаш иншооти қуриш ва тармоқларни тортиш бўйича қуйидаги ишлар олиб борилмоқда.


I. Дастур асосида 2020 йилда дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 65,6 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 14 та ичимлик сув иншоотлари ва 106,5 км ичимлик сув тармоқлари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган.

Жумладан:

1. Сардоба тумани “Қўрғонтепа”, “Юртдош” ва “Дўстлик” МФЙлар ҳудудидаги ичмлик сув тармоқлари ҳамда “2-сув кўтариш насос станциясидан (Чўлқувар) “Юртдош” маҳалласигача бўлган масофадаги ичимлик сув” объектлари реконструкцияси бўйича “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари қурилиш-монтаж ишлари билан паралел равишда ишлаб чиқилмоқда лойиҳага ажратилган лимитнинг тахминий қиймати 29,0 млрд.сўмни ташкил этади. Лойиҳа доирасида узунлиги 47,2 км ичимлик сув тармоғини ва 7 та иншоотни реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 3,2 км ичимлик сув тармоғи ётқизилди, Д-400 мм.ли тармоқ ётқизиш учун 5,2 км масофадаги ер ишлари бажарилган ҳамда 1 км узунликдаги қувурлар объектга келтирилган.

Қурилиш ишларини амалга ошириш учун пудрат ташкилоти томонидан - 14 дона экскаватор, 2 дона самосвал, 2 дона трейлер, 1 дона сув ташиш машинаси (водавоз), 1 дона автокран, 2 дона грейдор махсус техникалари жалб этилган.

2. Оқолтин туманининг “Шодлик”, “Садвин”, “Нихол”, “Саховат” ва “Учтом” МФЙлар ҳудудидаги ичмлик сув тармоқлари реконструкция қилиш бўйича лойиҳага ажратилган лимитнинг тахминий қиймати 22,6 млрд.сўмни ташкил этади. Лойиҳа доирасида узунлиги 40,8 км ичимлик сув тармоғини 

ва 4 та иншоотни реконструкция қилиш белгиланган. 

3. Мирзаобод туманининг “Навбаҳор”, “Янгиовул” ва “Балиқчи” МФЙлар ҳудудидаги ичмлик сув тармоқлари реконструкция қилиш бўйича лойиҳага ажратилган лимитнинг тахминий қиймати 14,0 млрд.сўмни ташкил этади. Лойиҳа доирасида узунлиги 18,5 км ичимлик сув тармоғини ва 3 та иншоотни реконструкция қилиш белгиланган.

 

II. Дастур асосида 2020 йилда дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 64,2 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 4 та оқава сув иншоотлари ва 15,0 км оқава сув тармоқлари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган.

Жумладан:

1. Сардоба тумани “Қурғонтепа” МФЙда қурилаётган кўп қаватли уйлар учун 8 км тармоқ ва 1 та оқова сув иншоотини қуриш учун 28,5 млрд.сўм.

2. Оқолтин тумани “Шодлик” МФЙда қурилаётган кўп қаватли уйлар учун 3 км тармоқ ва 1 та оқова сув иншоотини қуриш учун 19,5 млрд.сўм, “Саховат” МФЙда 1 та оқава сув иншоотини реконструкция учун 2,0 млрд.сўм;

3. Мирзаобод тумани “Навбаҳор” МФЙда қурилаётган кўп қаватли уйлар учун 4 км тармоқ ва 1 та оқова сув иншоотини қуриш учун 14,2 млрд.сўм маблағлар ажратилиши белгиланган.

Report Page