Саноатда илдам бораётган бекободликлар
Юртимизда инвестиция муҳитининг яхшиланиши иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан- тўғри инвестициялар оқими кириб келиши учун ўзига хос замин яратмоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда енгилликлар ва қулай инфратузилма яратиш соҳа ривожи учун ҳар жиҳатдан муҳим саналади.
Хусусан,2020 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида саноат соҳасида 33 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 32 та, қишлоқ хўжалигида 8 та умумий қиймати жами 7 трлн 359 млрд 908 млн сўмга тенг жами 73 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган эди.
- "Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Бекобод шаҳрида умумий қиймати 38 млрд 533 млн сўм бўлган жами 36 та лойиҳа амалга оширилди. Мазкур лойиҳалардан кутилган натижа эса қисқа фурсатларда ўз самарасини берди -дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов. - Энг асосийси, ушбу инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши замирида маҳаллий бюджетга 10,0 млрд 945 млн сўм миқдорида солиқ тушумлари келиб тушди, аҳоли учун 317 та янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек шаҳарда иш ўрнига эга бўлмаган 142 нафар хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланди"
Жумладан, ҳудудда саноат соҳасини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 25 млрд 341 млн сўм бўлган 17 та лойиҳа ишга туширилган бўлса,
аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида умумий қиймати 45 млрд 734 млн сўмлик 26 та лойиҳа ишга тушганлигини кўрсатиб турибди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам 6 та умумий қиймати 1 млрд 674 млн сўм бўлган лойиҳа ишга туширилиб, улар асосида 23 та янги иш ўринлари яратилди. Бунда лойиҳаларнинг умумий қиймати 1млрд 674 млн сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, жорий йил давомида Бекобод шаҳрида 6 та хорижий лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига жами 18,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириши белгиланган эди.
Шунга кўра, жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида 5 та корхона томонидан 10 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилди.
Ойна толали қувурлар ва лотоклар ишлаб чиқариш технологияси фаолияти қандай?
Бугун ҳудудда бу борада самарали фаолият юритаётган, аҳолининг даромад манбаига айланиб улгурган ҳаракатдаги истиқболли лойиҳалар талайгина.
Жумладан, ҳудудда фаолият юритаётган "BEKOBOD-SINTEX" МЧЖ ойна толали қувурлар ва лотоклар ишлаб чиқариш корхонаси шу каби истиқболли лойиҳалар сирасига киради. Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида бунёд этилган ушбу қўшма корхона истиқболи учун жами 7,1 млн.АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Лойиҳа ишга туширилгач, 60 нафар аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди. Лойиҳанинг умумий қиймати 10млн 100минг АҚШ долларини ташкил этади.
Ҳозирда мазкур қўшма корхонада бозор талабларига мос келадиган, пишиқ ва пухта ойна толали трубалар ва лотоклар ишлаб чиқариш технологияси кенг йўлга қўйилган бўлиб, йилига 36 000 погона метр бўлган турли ўлчамдаги қувурлар ишлаб чиқарилмоқда.
Бу қувур маҳсулотлари асосан йўл қурилиши ва сув қувурлари қурилишида ишлатилади.
Бекободнинг "оловбардош" ғиштлари
юқори ҳароратга чидамлими?
Шунингдек, Бекобод шаҳрида хорижий инвестиция лойиҳалари асосида ишга туширилган яна бир қўшма корхоналардан бири “BEKOBOD OGNEUPOR” МЧЖ саноат корхонаси ҳисобланади. Ушбу корхона томонидан 1млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирилиб,унда саноат тармоғи учун йилига импорт ўрнини босувчи 40 минг дона ўтга чидамли ғиштлар, трубкалар ҳамда 20 тонна қоришмалар( қандай) ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган. Хусусан, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган ғиштлар ҳар қандай юқори ҳароратга чидамли, оловбардошлилик хусусиятига эга.Шу боис, улар ички бозорда ҳам жуда харидоргир ҳисобланади.
Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга тушгач, унда 30 та иш ўрни яратилди. Бугунги кунда корхона замон талабларига жавоб берадиган, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уни ўз вақтида истеъмолчиларга етказиб бериш йўлида самарали фаолият юритиб келмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, келгусида Бекобод шаҳрида корхонаси ташаббуси билан яна 3та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган. Енгил саноат йўналишида фаолият юритилиши кутилаётган ушбу лойиҳа асосида корхонада матоларга ранг бериш, хомашёдан тайёр мато тўқиш ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси йўлга қўйилади.
Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, йилига 5400 тонна трикотаж матоси, 12 млн дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Энг асосийси, мазкур лойиҳа асосида 500 нафар янги иш ўрни яратилади.
Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати