Санъаткор ва рассомлар видеодарслар орқали ўқувчиларни санъат ҳамда расм чизишга қизиқишини оширишга кўмаклашмоқда
uzeduХалқ таълими вазирлиги ўқувчилар учун видеодарсларни янада қизиқарли тайёрлаш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.
Жумладан, Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида таниқли маданият ходимлари ва санъаткорлар иштирокида мусиқа фани бўйича видеодарсларни тасвирга олди.
Мусиқа фанидан видеодарслар тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Женисбек Пиязов ва Тоир Қўзиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Педагогика фанлари номзоди, доцент Дилдора Жамолова иштирок этди.
Шу билан бирга, Бадиий академия билан ҳамкорликда рассомлар Ботир Сангиров, Алишер Алиқулов, Дилшоджон Хайтметов, Улуғбек Курязов ва Феруза Атаханова иштирокида тасвирий санъат дарслари суратга олинди.
Санъаткор ва рассомларни видеодарсларга жалб қилишдан асосий мақсад дарслар орқали ёшларнинг санъатга ва расм чизишга қизиқишларини янада оширишдир.
Ушбу дарсларни тез кунда ўқувчиларга намойиш этилиши режалаштирилди. Бу каби видеодарсларни тайёрлаш учун санъаткор ва рассомларни жалб этилишини давом эттирилади.
Халқ таълими вазирлиги
матбуот хизмати