Саморез ишлаб чиқариш бўйича бизнес

Саморез ишлаб чиқариш бўйича бизнес

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи
Скачать видео

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг қурилиш бозорида барқарор ўсиш кузатилмоқда. Қурилиш саноати жадаллик билан ривожланмоқда, бунга сабаб эса англаганингиздай доимий тарзда давом этаётган янги объектлар барпо этилиши ва таъмирлаш ишларидир.  Қурилиш соҳасидаги бундай юксалиш қурилиш материаллари бозорига ҳам жиддий таъсир ўтказмай қолмайди, шунинг учун бу йўналишда маҳкамлаш ашёлари жуда харидоргир. Саморезлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлаётган энди иш бошлаган тадбиркорлар бу борада асло иккиланмасалар ҳам бўлади: бу бизнес маҳсулотларига талаб жуда баланд ва даромад ҳам шунга яраша юқори.

Саморез🔩 – ташқи резбали стержен ва каллакдан ташкил топган маҳкамлаш мосламаси. Шуни таъкидлаш керакки, мих ва саморезлар ишлаб чиқариш технологияси ва ускунаси деярли бир хил. Бу эса, ўз навбатида, ортиқча харажатсиз тайёрланадиган маҳсулотни ўзгартириш имкониятини беради. Саморез термик қайта ишлаш жараёнидан ўтган паст углеродли симдан ишлаб чиқарилади. Линиянинг нархи техник параметрларга қараб фарқланиши мумкин. 😊.

📣 Батафсил маълумот учун бизга қуйидаги телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг: +998 71 207 33 77

Report Page