Самолёт бортидаги фильм нишонга олинган

Самолёт бортидаги фильм нишонга олинган

Uzbekistan Airways

Ижтимоий тармоқларда самолёт бортида намойиш қилинган «Элисникида меҳмонда» (инглиз тилида «Home Again», АҚШ, 2017) фильмидан видео парча пайдо бўлибди. Кадрдаги қахрамонларнинг бўсаси йўловчининг самолётда «порнография» (цитата) кўрсатилиши ножоизлиги тўғрисидаги салбий фикри билдирилган.

Парвоз вақти самолёт бортида фильм кўриб кетиш вақтни ўтказишнинг бир муҳим жиҳати ҳисобланади. «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси намойиш қилинадиган фильмларни танлаш масаласига жуда жиддий ёндашади. Видеодастурлар асосан Ватанимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган классик комедия ва тарихий, оилавий, анимацион, мелодрамаладанр ҳ.к. шакллантирилади. Видеодастурларни ишлаб чиқишга алоҳида талаблар қўйилади, бунда ҳаво кемаси бортидаги йўловчиларга зўравонлик, қотиллик, террор, ҳайвонларни хўрлаш, ҳалокатлар, портлашлар ва бошқа шок ҳолатларига соладиган саҳнали кадрлари мавжуд фильмлар кўрсатиш йўл қўйилмайди. Шундай қилиб, танланган контент турли таъбли йўловчилар тоифаси учун танланган (катталар, ўсмирлар ва болалар) ва белгиланган вақтда янгиланиб туради. 

Юқорида зикр этилган «Элисникида меҳмонда» фильми MPAA PG-13 халқаро рейтинги соҳиби бўлиб (13+ ёшидагиларга мўлжалланган) ва кино танқидчиларининг кўп сонли ижобий тақризларига сазовор бўлган. Унинг мазмуни «порнография маҳсулоти» юридик тавсиф атамасига мос келмайди, шу муносабат билан «Озодлик радиосининг» (дастлабки манба фикри) таҳририяти томонидан мазкур атамани қўлланишини ноўрин деб ҳисоблаймиз.  

Шунга қарамай, биз учун йўловчиларнинг фикри катта аҳамиятга эга, шу сабабли биз фикр-мулоҳазаларни жамлаб: бизнинг авиакомпания бадиий фильмларни танлаш мезонини қайта кўриб чиқиши зарурлигини билмоқчи эдик? «Uzbekistan Airways» бортида аввал кўрган қайси кинокартиналар сизда салбий ҳис-туйғулар уйғотган ва нима учун? Комментарияларда келтирилган барча таклиф ва истаклар албатта биз томондан кинодастурни янгилашда инобатга олинади.


-------------------------------- 

▫️ Facebook - www.fb.com/uzairways.official/

▫️ Instagram - www.instagram.com/uzbekistan.airways.official/

▫️ Telegram - t.me/uzbekistanairways