Самарқандда ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида.... 

Самарқандда ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида.... 


Жорий йилнинг 14 март кунидан 18 март кунига қадар Самарқанд вилоятида тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Республика ишчи гуруҳи масъул ходимлари ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жами 357 нафар шахсларнинг хонадонлари кўздан кечирилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида 244 нафар шахслардан:

2 дона “Газовый” пистолет,

3 дона “Пневматик” қурол,

1 дона “Ўқ отар ов қуроли”,

2 дона “Ўқ отар ов қуролининг қўндоқ” қисми,

62 дона “Патрон”,

63 дона пиротехника воситалари,

12 дона турли хилдаги “бита”лар,

27 дона ўткир тиғли пичоқлар расмийлаштирилиб олинди.

Гиёҳвандлик воситалари билан ноқонуний муомала қилиш билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланиб,

5 грамм “Опий”,

100 грамм “Гашиш”,

9 грамм “Кўкнори”,

372,14 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддалари,

7 туп “Каннабис” шунингдек, 38 дона таркибида гиёҳванд моддалари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида таблеткадаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Суд ва тергов органларидан яшириниб юрган 4 нафар шахслар аниқланиб ушланди.

Суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмаган маъмурий назоратда турган 5 нафар шахслар аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди ва тегишли тартибда судларга тақдим этилди.  

Пробация бўлими ҳисобида турган қайта жиноят содир этишга мойил бўлган 251 нафар шахслар билан профилактик сухбатлар ўтказилди.

2 нафар маҳаллий ҳудудда жазони ўташдан бўйин товлаб қочиб юрган шахсларнинг жазосини оғирроқ жазога алмаштириш бўйича судга тақдимномалар киритилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

Report Page