Самарқандда экспортёрлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳриЎзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 13 июнда ўтказилган селекторида Агентликка жорий йилнинг якунига қадар 249 та мева-сабзавот кластерлари билан ишлаб, халқаро бозорга экспорт қиладиган корхоналар сонини 4 тагача ошириш топшириғи берилган. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган ва энг кўп Европа давлатларига экспорт қилаётган экспортёр корхоналар вакиллари билан қатор учрашувлар ташкиллаштирилмоқда.
Навбатдаги учрашув, жорий йилнинг 23 июл куни Самарқанд вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) бўлим бошлиғи ва мутахассислари ҳамда экспортга кўмаклашиш бош мутахассиси М.Халилов иштирокида вилоятда фаолият юритаётган Европа давлатларига экспортни амалга оширувчи 24 та экспортёр корхона раҳбарлари ва маъсул вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу каби учрашувларни ташкил этишдан асосий мақсад, экспортёр корхоналарда мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга ўз ташқи иқтисодий фаолиятларини амалга оширишда яратилаётган қулайликлар ва эркинликлар буйича амалдаги қонунчилик доирасида тушунтиришлар бериш, амалий ёрдам кўрсатиш, вилоятда янги очилган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар фаолиятини ўрганиб, экспорт географиясини кенгайтириш учун тавсиялар беришдир.
Учрашув давомида Самарқанд вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шероз Собиров томонидан маҳсулотни экспортга чиқаришдаги қулайликлар ва янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тушунчалар берилиб, хориждан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари учрашувда тадбиркорларга юртимизда яратилган имтиёзлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик субъектларига маҳсулотни экспорт қилиш учун имкониятлар яратилаётганлиги, жумладан экспорт операцияларини амалга ошириш, экспорт қилувчиларни эҳтимоли бўлган хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш каби ёрдам кўрсатилаётгани таъкидланди. Учрашув сўнгида иштирокчиларнинг муаммолари қа фикр мулоҳазалари тингланиб, мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби учрашувларни ўтказиш, республиканинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги салоҳиятини янада ошириш, олиб борилаётган ислоҳотлар ва замон талабига тўлиқ жавоб берадиган ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, стандартлаш ҳамда маркетинг хизматларини ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва аграр соҳага замонавий технологияларни жорий қилишга ҳамда вилоятнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган.
Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш 👇👇