Самарқандда ИИБ ходими болакайни қутқариб қолди.

Самарқандда ИИБ ходими болакайни қутқариб қолди.


Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ППХваЖТСБ Реабилитация марказининг назорат ўтиш пунктида хизмат олиб бораётган ходим кичик сержант Э.Иброхимов олдига Самарқанд шаҳар 33-мактабнинг 9-синф ўқувчиси, Зиёдуллаева Парвина келиб, Гагарин кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида жойлашган хонадонлардан бирининг балкони ташқи томони деразасида, болакай осилиб қолганлиги тўғрисидаги хабарни етказади.

Хабарни олган ходимлар, Гагарин кўчасидаги 95-уйнинг олдига боришганида, ҳақиқатдан ҳам уйнинг 7-хонадони 3-қавати ташқи томонидан деразага болакай осилиб қолганлиги маълум бўлади.

Зудлик билан, болакайга ёрдам кўрсатиб уни хаётини сақлаб қолиш максадида, ИИБ ходимлари Ш.Нарзуллаев ва Х.Бахроновлар шу кўп қаватли уйда яшовчи, фуқародан одёл олиб, шу ерда тўпланиб турган фукаролар билан биргаликда болакай 3-каватдан тушиб кетган такдирда уни ушлаб қолиш учун хавфсизлик чораларини кўришади.

Сержант Ж.Исматов, Ф.Умурқулов хамда сафдор И.Абдусаттаровлар зудлик билан кўп қаватли уйнинг 3-қаватига чиқишиб, хонанинг эшигини таққилатишганида хонадонда ҳеч ким йўқлиги маълум бўлади, шундан сўнг ходимлар зудлик билан пастдан лом олиб келиб, болакайни қутқариб қолиш мақсадида, ушбу хонанинг эшигини лом билан бузишиб, хона ичкарисига кириб, деразага осилиб турган, 2013 йилда туғилган, вояга етмаган, Гафуров Исломбекни қутқариб олишди ва болакай онасига соппа-соғ топширилди.

Исломбекнинг онаси 1990 йилда туғилган, Х.Ф. билан суҳбатлашилганда у фарзандини ухлатиб, ўзининг шахсий юмушлари билан ташқарига чиқиб кетганлиги маълум бўлди.

Болакайнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, келгусида фарзандини уйда қаровсиз қолдириб кетмаслиги бўйича огоҳлантирилди.

Ушбу ҳолатда ташаббус кўрсатган фукаролар, Даминова Саодат ҳамда Камилова Матлубаларга вилоят Ички ишлар бошқармаси ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Ачинарлиси шуки, олиб борилаётган кўплаб профилактик ишларга қарамай фуқароларимиз орасида фарзанд тарбияси борасида ҳанузгача бефарқлик, лоқайдлик ҳолатлари учрамоқда.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларимиздан фарзандларини ёлғиз, қаровсиз қолдириб кетмасликлари, уларга эътиборли бўлишларини сўрайди.

Самарканд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.


Report Page