Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Шавкат Рахмоновнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Шавкат Рахмоновнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди.


Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари полковник Рахмонов Шавкат Наврузович томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Оқдарё тумани “Пўлатдархон” МФЙда сайёр қабул ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда туман хокими, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар рахбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этди.

Оммавий сайёр қабулда жами 65 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 19 та мурожаатлар келиб тушди, шундан, 
-1 та уй-жой билан таъминлаш,
-1 та қолган жазо муддатини манзил колониясида ўтаётган фуқарони жазодан озод қилиш,
-3 та ички ишлар органларига ишга қабул қилиш,
-6 та суюлтирилган газ баллон билан таъминлаш,
-2 та кадрлар боғлиқ,
-4 та биометрик паспорт олишда амалий ёрдам беришлик,
-2 та бошқа масала юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

 Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 19 та мурожаатлардан,
8 та
мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, 11 та мурожаатнинг ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат ичида ўрганиб чиқиб, якуни бўйича мурожаат муаллифига асослантирилган жавоб хатлари юборилиши кўрсатиб ўтилди.

Қабул сўнгида ёш йигит-қизларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортлари тантанали равишда топширилди.

Сайёр қабуллар давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Report Page