Самарқанд Давлат Университети ҳузуридаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб 7-синфга танлов асосида ўқишга таклиф этади

           Самарқанд Давлат Университети ҳузуридаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб 7-синфга танлов асосида ўқишга таклиф этади

samdumaktab_test

                      ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ !!!

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 6-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

           Сиз Самарқанд Давлат Университети ҳузуридаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактабда таълим олиш истагидамисиз? Унда марҳамат!

           СамДУ ҳузуридаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаби 2020/2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг иқтидорли 6-синф битирувчиларини аниқ (физика-математика) ва табиий (кимё-биология) фанлар йўналишида 7-синфга танлов асосида ўқишга қабул қилади. Танлов икки босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқич онлайн тест 100 баллик тизимда аниқ фанлар йўналиши бўйича физика ва математикадан, табиий фанлар йўналиши бўйича математика ва биология фанларидан тузилган саволлар асосида ўтказилади. Ушбу тестдан 60 ва ундан юқори балл тўплаган ўқувчилар иккинчи босқичга иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Иккинчи босқич синовлари ёзма шаклда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, қачон ва қандай тартибда ўтказилиши мамлакатимиздаги карантин ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қўшимча эълон қилинади.

           Иштирокчилар тестда телеграмдаги @samdumaktab_bot ёки Аниқ фанлар йўналиши, Табиий фанлар йўналиши ҳаволалари орқали қатнашадилар. Батафсил маълумотларни t.me/samdumaktab_test телеграм канали ёки https://www.facebook.com/samdu.maktab саҳифаси орқали олишлари мумкин.

           Онлайн тестлар 2020 йилнинг 12-июнидан 30-июнига (шу куни ҳам) қадар бўлиб ўтади.

           Қўшимча маълумотларни +998662324164, +998979260173, +998995903127, +998906558758 (алоқа бўлмай қолган вақтларда телеграм орқали) телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

           Манзил: Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчаси 45-уй.

           Мўлжал: Собиқ банк коллежи биноси.

           Шошилинг, фурсатни қўлдан бой берманг.

Report Page