ЭЪЛОН!

Ҳурматли ҳайдовчи ва йўловчилар, йўлларда таъмирлаш ишлари - электр кабеллари, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан вазиятдан келиб чиққан ҳолда, транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши ёки қарама-қарши ҳаракат ташкил этилиши мумкин.
Ушбу ҳолатлар қуйидаги манзилларда кузатилиши мумкин:
1. Панжакент кўчасининг С.Айний кўчасидан И.Каримов хиёбонигача бўлган қисмида;
2. Даҳбед кўчасининг Ибн Сино кўчасидан Сиёб канали кўпригигача бўлган қисмигача;
3. Ойдин йўл кўчасидан Рудакий кўчасининг Гагарин кўчасидан Даҳбед кўчасигача бўлган қисмида;
4. Шохи Зинда кўчасининг Даҳбед кўчасидан Имом Ал-Бухорий кўчасигача бўлган қисмида;
5. Шохи Зинда кўчасининг Уста Умар Жўрақулов кўчасидан Улуғбек обсерваториясигача бўлган қисмида;
6. Абдураҳмон Жомий кўчасининг Университет хиёбонидан М.Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида;
7. С.Айний кўчасининг Уста Умар Жўрақулов кўчасидан Панжакент кўчасигача бўлган қисмида;
8. Зарафшон шоҳ кўчасининг Уста Умар Жўрақулов кўчасидан М-37 автомобиль йўлигача бўлган қисмида;
9. М-37 автомобиль йўлининг 0-3 км.ларида;
10. М-37 автомобиль йўлининг 33-42 км.ларида;
11. М-39 автомобиль йўлининг 1081-1085 км.ларида;
Шу муносабат билан йўлларда тирбандликлар келиб чиқиши юзага келмоқда. Ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати