Самарали реклама эълонини яратиш тамойиллари

Самарали реклама эълонини яратиш тамойиллари

Regprint

1. Реклама хабарингизга диққатни жалб қилиш учун кучли сарлавҳалардан фойдаланинг.

Сарлавҳанинг асосий мақсади ўқувчини ундан кейинги матнни ўқиб чиқишини рағбатлантиришдир. Қайта ғилдирак ихтиро қилишингиз шарт эмас, шунчаки турли хил товарлар ва хизматларни бутун дунё бўйлаб миллиардлаб долларга сотишга ёрдам бераётган реклама матнларининг сарлавҳаларидан намуна олинг.

«Фақат бизда!», «Фақат сиз учун!», «Зўр сифат!», «Кузги чегирма», «Бизга келинглар», «Энг паст нархлар» ва шунга ўхшаш сарлавҳалар аллақачон иш бермай қўйган. .

«12 та тасдиқланган усул…», «Ҳеч ким гапирмайдиган жумбоқлар …», «7 та таъқиқланган усул», «…ҳақида даҳшатли сир », «…ҳақида бутун ҳақиқат», «….қандай бажаришни билиб олинг»… тарзидаги жумлаларни қўллаб кўринг. Ана кейин, кейин бозорнинг бунга муносабатини бир кўринг-а. Шубҳасиз, агар сиз жуда ҳам махсус йўналиш учун маҳсулот сотмасангиз, муносабат билдирилган жавоблар ортади.

2. «Irresistible offer» – “қайтариб бўлмайдиган таклиф”дан фойдаланинг.

Таклифингизга салоҳиятли мижозни қизиқтириш учун муҳим сабабнинг йўқлиги боис кўплаб реклама хабарлари фойда келтирмайди. Агар сиз харидор айнан сизга ва ҳозирнинг ўзида мурожаат қилиши кераклиги, бошқа рақобатчиларингизга кетмаслигини ишончли тарзда кўрсата олмасангиз, сиз шунчаки пулни ҳавога совурасиз ва муваффақиятга эришиш имкониятларни йўққа чиқарасиз.

Яхши усул – савдоингизни шундай қурингки, дастлаб деярли даромад олинмасин. Биринчи савдонинг мақсади мижозни сотиб олишдир. Кейин уни мунтазам харидорга айлантирсангиз, ундан кўп фойда олишингиз мумкин.

3. Чекловлардан фойдаланинг

«No deadline – no offer». “Чеклов йўқ – таклиф ҳам йўқ». Дан Кеннеди

Чекловсиз сизнинг таклифингиз янада ёмонроқ ишлайди. Агар сизнинг потенциал мижозингиз қарорни «кейинроқ» қабул қилиш имконига эга бўлса, кўп ҳолларда у сиздан сотиб олмайди. Бу инсоннинг ўзига хос табиатидир. Чекловлар муваффақиятининг сирлари – бу инсоннинг энг кучли ҳиссиётларига таъсир қилади, яъни – йўқотишдан қўрқишдир.

Паст нархга сотиб олиш ва пулни йўқотишдан қўрқиш, қўшимча бонусларни йўқотишдан қўрқиш, сиздан бирор нарса сотиб олишга улгуришдан қўрқишлар кузатилади. Сизнинг таклифингизни унутишига «имкон берадиган» энг яхши усул – унга ўйлаб кўриш ва қарор қабул қилишни кейинроққа кечиктиришга имконият беришдир. Мижозларга ушбу имкониятни берманг – муддатни белгиланг.

Чеклов мавжуд бонуслар сони ва вақт бўйича бўлиши мумкин. Муддат “эриётган” чегирмалар ёки ортиб борувчи нархлар кўринишида бўлиши мумкин – мижоз кундан-кунга чегирма камайиб ёки нархлар юқорилаётганини кўради.

«Фақат биринчи Х харидорлар Y ни қўлга киритишади» шаклида чекловни шакллантиришингиз мумкин. Тўлов муддати товарларнинг сони бўйича бўлиши мумкин. Лекин шуни ёдда тутинг: бундай муддат учун сизда товарлар сони чекланганлигининг сабаби ҳақида муҳим ва мантиқий тушунтиришга эга бўлишингиз керак, акс ҳолда сизга ишонишмайди.

Қоидага кўра, вақт бўйича чегара ҳаммасидан кўра яхши ишлайди. Дедлайн (топшириқни бажариш шарт бўлган муддати, санаси ва вақти) деярли бир ҳафтадан ортиқ муддат ишламайди. Дедлайн 3-4 кун ичида яхшироқ ишлайди. Дедлайн 24 соат ичида янада яхши ишлайди.

4. Рекламада “ҳозирнинг ўзидаёқ” ҳаракатига чорловни қўлланг

Сизнинг потенциал мижозингиз маркетинг мулоқотингизнинг кейинги босқичида ундан нимани кутаётганлигингизни аниқ билишини ўйлаб, катта эътибор бериб юборманг. Агар у сизнинг рекламангизни ўқиса, телефонингиз ёки манзилингиз берилган бўлса, бу у сизга қўнғироқ қилади ёки офисингизга келиши мумкин, дегани эмас.

Мижозни ўйланиб қолишига йўл қўйманг – ҳозир нима қилиш кераклигини айтинг. «Ҳозирнинг ўзидаёқ қўнғироқ қилинг», «Махсус бонусни қўлга киритиш учун ҳозирнинг ўзида ушбу купонни тўлдиринг ва 24 соат ичида …. манзилга юборинг», «Бепул маслаҳат олинг», «Веб-сайтимизга ташриф буюринг, сўровномани тўлдиринг ва купонингизга чегирма олинг» ва бошқалар.



Report Page