Самарали меҳнат учун муносиб рағбат

Самарали меҳнат учун муносиб рағбат


Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида давлат фуқаролик хизмати соҳасида 37 та вазирлик ва ташкилотлардаги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ҳамда 17 та туман (шаҳар) ҳокимликларидаги Ташкилий-кадрлар гуруҳларида 200 нафарга яқин раҳбар ва ходимлар фаолият юритмоқда.

Жорий йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан вазирлик ва идоралардаги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ходимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларидаги ташкилий-кадрлар гуруҳи ходимларининг 2023 йил давомидаги фаолият самарадорлигини баҳолаш рейтинги натижалари юзасидан тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари ўринбосари А.Реимбаевлар иштирок этиб, ташкилот Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ва давлат хизматчилари олдида турган асосий вазифалар, режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Бундан сўнг, Филиал масъул ходимлари томонидан соҳада 2023 йилда амалга оширилган ишлар, 2024 йил учун устувор йўналиш ва режалар, шунингдек, Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ходимлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида (KPI) баҳолаш механизми бўйича тақдимотлар қилинди.

Тадбир якунида 2023 йил давомида вазирлик ва идоралардаги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларидаги Ташкилий-кадрлар гуруҳларининг 9 та кўрсаткич асосида фаолият самарадорлигини баҳолаш рейтинги натижалари эълон қилиниб, энг юқори натижаларга эришган ходимлар самарали меҳнати учун муносиб рағбатлантирилди.





Report Page