Самарқандлик Гули Хоним Шайх ҳақида нималарни биласиз?

Самарқандлик Гули Хоним Шайх ҳақида нималарни биласиз?



Самарқанднинг фарзанди, тадбиркор аёл, хайрия элчиси, бадиий дизайнер, рассом, бош ижрочи директор, бош мураббий Гули Хоним Шайх шу йилнинг 14 мартидан 20 мартигача Самарқанд вилоятида бўлиб, "Ёшлар маркази" ва вилоят ташкилотларида хотин-қизлар билан ишлайдиган фаоллар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан учрашиб, ўзининг ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб берди.


5 кун давомида вилоят бўйлаб хотин-қизларга мотивация берадиган, уларнинг ўзларига бўлган ишончини оширадиган мулоқотлар ташкил қилинди.


Гули Хоним Шайх (Гули Мурадова) 1985 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 

Ўрта мактабни тугатгач, тиббиёт коллежида ўқиб, дастлабки фаолиятини 2004 йилда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий даволаш маркази вилоят филиалида ҳамшираликдан бошлаган. 

- 2006 йилда ўқишни давом эттириш мақсадида Буюк Британия пойтахти Лондонга "Highgate region" да инглиз тили мактабига таҳсил олишга боради ва уша даргоҳда 3 йил таҳсил олади. 

- 2009 йилда "Travel and Tourism " да ўқишини давом эттиради. 

- 2010 йилда "Leonidas Ltd." да катта иш юритувчи бўлиб ишлайди. 

- 2014-2017 йилларда ПГД учун Безнес, "Leadership and Management " дастури соҳасида билим олади ва ўрганади. 

- Буюк Британия консерватив партиясининг аъзоси, Лордлар палатасининг аъзоси - Лорд Муҳаммад Шайхни учратиб, унга турмушга чиқади. 

- 2017- 2018 йили Гули Хоним Шайх ва Жаноб Муҳаммад Шайх Ҳаж ибодатини адо этишади. 

Гули Хоним Шайх - Ўзбекистон ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни олиб кирувчи компания эгаси.

Тошкентдаги “London College of English” номли тил мактабининг асосчиси ҳамда директори.

Шу билан бирга Ўзбекистондаги ЎзЛиДеП партияси аъзоси ҳамдир.


Ҳозирги кунда Лондондаги “Оксфорд” университетида "Етакчиликни ривожлантириш" йўналишида ўқимоқда. 


Ўзбекистонда Шайх Гули Хоним кўплаб маҳаллий хайрия ташкилотларида, хусусан, ногиронлар ва болаларнинг аҳволини яхшилаш билан шуғулланади. 


2020 йил пандемия даврида Ўзбекистонда кўплаб хайрия ишларини амалга оширди. 

Тожикистондаги “Назари Дигар” хайрия ташкилотининг элчиси ҳамдир. 



У аёлларга бизнесда ўз ўрнига эга бўлишни, яхшиларга эргашиш, ўз ҳуқуқини билиш, гендер тенглик, оилада ва жамиятда фаоллик тушунчаси каби фикрларни олға суриб, ҳаётий тажрибаларини бўлишишди.


Шунингдек, Гули Хоним Шайх гўзаллик, уйғунлик ва саломатлик сирини инсон ўзидан излаши кераклиги тўғрисида тавсиялар берди.

Тадбир иштирокчилари «Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?»-деган саволга жавоб олишди.


Учрашувлар давомида у ўзининг ҳаётий тажрибалари асосида тегишли маслаҳатлар берди.


Учрашув сўнгида Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари С. Джумаева самарали хизматлари учун Лорд Шайх ва Гули Хоним Шайхлар томонидан Буюк Британия медали билан тақдирланди.


Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати



Report Page