Самарқанддаги ўғрилик учун қариндошлар гуруҳи қўлга олинди

Самарқанддаги ўғрилик учун қариндошлар гуруҳи қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 5 апрель куни номаълум шахс Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласида яшовчи С.И. исмли аёлнинг уйига дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати 2 800 000 сўмлик занжирини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳар Ҳақиқат кўчасида яшовчи О.А. исмли аёл, унинг синглиси С.А., уларнинг Ҳақиқат кўчасида яшовчи қариндошлари У.Й. (исмли аёл) ва Наманган шаҳар Гулистон кўчасида яшовчи Ў.А. (исмли қиз)лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page