Самарқандда жорий йилнинг ўтган 15 куни давомида 264 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Самарқандда жорий йилнинг ўтган 15 куни давомида 264 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сонли Қарори билан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу мақсадда инспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан соҳада қонунчилик ижросини таъминлаш юзасидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

2021 йил июль ойининг ўтган 15 кунлигида 649 марта назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 264 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 176 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 400 та огоҳлантиришлар берилди, 79 та ҳолат бўйича ёзма кўрсатмалар берилган бўлса, 9 та ҳолат юзасидан тақдимнома киритилди. Ушбу тақдимномаларга асосан, 2 нафар фуқарога нисбатан интизомий жазо чораси белгиланди. Инспекция органлари томонидан 161 та ҳолатда ваколат доирасида маъмурий ишлар бўйича қарорлар қабул қилинди, 15 та қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар, қонуний қарорлар қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, 15 та ҳолатда судларга юборилди. Ҳусусан, Инспекциянинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган     111 назорат тадбирларининг 54  тасида, Ургут туманида 69 та назорат тадбирларининг       47 тасида, Нарпай туманида 33 тадан 23 тасида ҳамда Пастдарғом туманида 38 та назорат тадбирларининг 17 тасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Маълумот ўрнида: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида бажармаслик, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланишда транспортдан фойдаланиш ва бошқариш юзасидан белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан, жазо чораси белгиланган.

 

 

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси

Ахборот хизмати


Report Page