Самарқандда туққан аёлга бегона ўлик фарзанд берилгани, чақалоқлар ўлгани ортидан хизмат текшируви бошланди

Самарқандда туққан аёлга бегона ўлик фарзанд берилгани, чақалоқлар ўлгани ортидан хизмат текшируви бошланди

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Самарқанд вилояти перинатал марказидаги вазият ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш вазирлиги хизмат текшируви ўтказаётгани ҳақида хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 27 февраль соат 08:00дан 2019 йил 1 март куни соат 08:00га қадар бўлган вақт мобайнида мазкур марказда жами 36 нафар аёл томонидан 37 нафар чақалоқ туғилган бўлиб, 2019 йил 28 февралдан 1 мартга қадар бўлган вақт оралиғида ўтказилган интенсив ва реанимацион чора-тадбирларга қарамай, оғир туғруқлар асорати оқибатида турли патологик ҳолатлар (онанинг ҳомиладорлик пайтида онада учрайдиган касалликлар) сабабли 5 нафар чақалоқ ўлими кузатилган.

Шу ўринда қайд этиш жоиз, Перинатал тизим – ҳомила ва туғруқ босқичлари юқори даражадаги хатарда ўтаётган аёллар, оғир соматик патология, оғирлашган ҳомила ва туғруқлар, шунингдек, ҳомиланинг 34-ҳафтасидан бошлаб муддатидан олдин туққан аёллар, янги туғилган чақалоқлар, жумладан, интенсив терапия ва иккиламчи тиббий ёрдам муассасаларида кўзда тутилмаган махсус ёрдамга муҳтож бўлган чақалоқларни тиббий парвариш билан таъминлайди. Худди шундай Самарқанд вилоят перинатал маркази ҳам вилоят бўйича, асосан асоратли туғруқ жараёнлари кечадиган муассаса ҳисобланади. Бу ерда вилоятдаги умумий туғруқларнинг қарийб 15 фоизи қамраб олинган бўлиб, келувчиларнинг 84,7 фоизи турли даражадаги асоратлар билан мурожаат қилишади.

Бундан ташқари, вилоят перинатал маркази базасида Самарқанд давлат тиббиётинститути акушерлик-гинекология ва неонатология кафедраси фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир оғир ҳомиладор, туғувчи аёллар ва оғир аҳволда туғилган чақалоқлар ҳолати юзасидан кафедранинг профессор ва илмий ходимларииштирокида консилиумлар ҳам ташкил этилади.

Кўрилган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ, Марказда жорий йилнинг 5 ойидавомида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан чақалоқлар ўлими кўрсаткичи 30 фоиздан зиёдга камайган.

Айни пайтда юқоридаги материалда акс этган Г.К. фарзандининг ўлими ва чақолоқнинг жинси алмашганлиги ҳолати юзасидан прокуратура ва ички ишларорганлари томонидан тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олиб борган суриштирув ва дастлабки терговҳаракатлари натижасидан келиб чиққан ҳолда айбдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи қонуний жиҳатдан ҳал этилади. Зеро, гап инсон саломатлиги ва ҳаёти ҳақида борар экан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунда ҳар бир масалага чуқурёндошаши борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Манба: Аниқ.уз

"Ҳуқуқ олами" каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g