Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахс ушланди


https://t.me/xavfsizlik_uz

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда маҳаллий фуқароларни Америка Қўшма Штатларига ноқонуний юборилиши билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс 3 нафар фуқарони «Ўзбекистон-Россия-Туркия-БАА-Буюк Британия-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш учун уларнинг ҳар биридан 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 60 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, фуқароларга йўлга чиқишдан аввал уларнинг ҳар бири ПЦР-тест маълумотномасига ва ҳисобида 5 минг АҚШ доллари бўлган VISA-картага эга бўлишлари кераклиги тушунтирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарнинг хорижий давлатлардаги жиноий алоқаларига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.


Report Page