Самарқандда бир кунда 2 та фуқаро ов қуролини ўз ихтиёри билан топширди.

Самарқандда бир кунда 2 та фуқаро ов қуролини ўз ихтиёри билан топширди.


Вилоят миқиёсида олиб борилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ойлиги" доирасида аҳоли билан ўтказилаётган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида Самарқанд шаҳар Сартепа масканида яшовчи, 1972 й.т. А.Б., мархум қайнотасининг яшаш уйида таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида, молхонасидан бир дона ТОЗ-12 русумли, 1 стволли,12 калибрли ов қуроли ва 5 дона патронларини топиб олиб, ўз ихтиёри билан ИИБга олиб келиб топширди.
Шунингдек, Пахтачи туман Зиёвуддин шаҳарчасида яшовчи, 1980 й.т. Т.А. марҳум отасига тегишли бўлган бир дона ИЖ русумли, 16 калибрли, бир стволли, ов қуролини яшаш уйининг чордоғидан топиб олиб, ўз ихтиёри билан туман ИИБга олиб келиб топширди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқаролардан бу борадаги ишларда жонбозлик кўрсатишларини сўрайди.

  Самарақанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page