#Тезкор. Самарқандда адвокат пора билан қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 1971 йилда Самарқанд туманида туғилган, Самарқанд шаҳридаги «YULDUZ» адвокатлик фирмаси адвокати сифатида фаолияти юритиб келаётган А.У.нинг суд идораларида кўриб чиқилаётган ишларда адвокат сифатида иштирок этиб, “воситачилик” қилиш йўли билан суд тизимида ишловчи яқин алоқалари орқали ишларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига фуқаролардан катта миқдордаги пул маблағларини олиб келганлиги аниқланди.
Хусусан, маҳаллий фуқаронинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилиш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг қарорини чиқартириб бериш эвазига ундан 1 500 АҚШ долларини талаб қилган.
Тадбирда адвокат А.У. ушбу фуқародан келишилган пулларнинг 1 300 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда А.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.