Самарқандда  аҳоли орасида вахима тарқатмоқчи бўлган шахсга 30 сутка қамоқ жазоси тайинланди.                                                                          

Самарқандда  аҳоли орасида вахима тарқатмоқчи бўлган шахсга 30 сутка қамоқ жазоси тайинланди.                                                                          


Бугун халқимиз коронавирус инфекциясига қарши бир тан-у, бир жон бўлиб курашаётган бир пайтда айрим юртдошларимизнинг ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролар орасида таҳлика, саросима уйғотувчи ёлғон хабарларни тарқатиш билан шуғулланаётгани ачинарли.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.Шомуродов 2020 йил 25 март куни соат тахминан 16:00ларда, мархум маҳалладошини кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги оқибатида вафот этганлигини эшитиб, бир нечта каналларга «Telegramm» мессенжерида ўзининг “АКБАР ШОМУРАДОВ” номли сахифаси орқали “Пахтачи тумани Тома маҳалласида яшовчи О исмли шахс Коронавирусга чалиниб, кўп миқдорда ароқ ичиб бугун вафот этганлиги айтилмоқда” номли ёлғон маълумотни ёзиб юборганлиги ҳолати аниқланди.

Пахтачи туман Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 205-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун 30 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ЭСЛАТАДИ!
Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–613-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилди. https://t.me/huquqiyaxborot/6769

Унга кўра, карантин даврида инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) жарима жазосига тортишга, 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ва 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолашга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу ҳаракатларни содир этган шахс 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ва 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.


Report Page