Самарқандда "Каптива"нинг йўлини тўсган кийимсиз эркакка нисбатан маъмурий баённома тузилди

Самарқандда "Каптива"нинг йўлини тўсган кийимсиз эркакка нисбатан маъмурий баённома тузилди

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 21 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Самарқандда кийимсиз эркак йўл ўртасида "Каптива"ни йўлини тўсиб, унга йўл бермай турибти" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада кийимсиз эркак йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ҳолда, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузиб, йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг эркин ҳаракатига халақит берганлиги ҳолати акс этган.

Ижтимоий тармоқ

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни Самарқанд тумани, Миронқул МФЙда яшовчи 25 ёшли С.Б., спиртли ичимлик таъсирида содир қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд тумани Маъмурий судига юборилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page