Самарқандда 30 та замонавий бекат қурилмоқда

Самарқандда 30 та замонавий бекат қурилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси томонидан айни пайтда вилоятнинг туман ва шаҳарларида 19 та замонавий бекат қуриш ишлари давом этмоқда.

“Обод қишлоқ - 2019” дастури доирасида ички автомобиль йўлларида жами 30 та бекат қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларни Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнасига қадар битказиш режалаштирилган. Мазкур бекатлар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ажратилган 623 миллион 753 минг сўм маблағ эвазига қурилмоқда.

Ҳозирга қадар Пахтачи, Нарпай ва Қушработ туманида 3 тадан Нуробод, Оқдарё, Булунғур ва Пайариқ туманида 2 тадан ҳамда Каттақўрғон ва Тойлоқ туманида 1 тадан бекат қуриш ишлари давом этяпти.

Report Page