Самарқандда 2 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик Бошқарув сервис компаниялари ҳисобига ундирилди

Самарқандда 2 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик Бошқарув сервис компаниялари ҳисобига ундирилди


Коммунал хизматларни етказиб берувчиларга нисбатан эътирозларни улар юзага келиши билан ёзма шаклда билдириш орқали уларнинг ўша захоти бартараф этилишига ёхуд бошқа қонуний қарорлар қабул қилинишига эришиш лозим. Бироқ, индамай туриб, хизматлар ҳаққини тўлашдан ўзбошимчалик билан бош тортиш қарздорлик юзага келишига сабаб бўлади, уни эса барибир тўлашга тўғри келади.

Хусусан, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан мавжуд қарздорликларни камайтириш борасида жойларда ва аҳоли ўртасида коммунал хизматлар учун тўловларни тегишли хизматларнинг эслатишига ўрин қолдирмай, ўз вақтида тўлаш кераклиги тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ишлари ҳамда ундирувлар ташкил этилган.


Жумладан, Бюронинг давлат ижрочилари ҳамда Бошқарув сервис компаниялари билан ҳамкорликда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжатлари ҳамда тарғибот тадбирлари давомида 1034 та аҳоли хонадонларига ишчи гуруҳ аъзолари етиб борган ва Бошқарув сервис компаниялари фойдасига 2 миллиард 70 миллион сўмлик қарздорликлар ўндирилиши таъминланган. Шунингдек, ижро ҳужжатлари ҳам амалда тамомланмоқда.

Тадбирлар давом этмоқда...

        

Бюронинг вилоят бошқармаси катта инспектори

Адхам РАШИДОВ.


Report Page