Самарқандда қизиқарли ўқув-семинар бўлиб ўтди

Самарқандда қизиқарли ўқув-семинар бўлиб ўтди

Enter Engineering Pte. Ltd.

Жорий йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида Enter Engineering компаниялари гуруҳи Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши билан ҳамкорликда компанияда фаолият юритувчи меҳнат муҳофазаси вакиллари, цех касаба уюшмаси қўмитаси раислари малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Нодира Каримова, Ўзбекистон Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши Ҳалқаро ишлар бўлими мудири Собиржон Эгамбердиев, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Саидносир Саидмахмудов, Юридик бўлими мудири Акмал Бегматов, Enter Engineering компаниялари гуруҳи ММ, ХТ, АМҲҚ ва ЙҲХ департаменти бошлиғи Шерзод Ходжаев, “Ўзатом” АЖ атом энергетикаси ва ядро технологиялари бўлими бошлиғи Қосим Тохтахуновлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Ўқув-семинар тингловчилари эътиборига “Касаба уюшмалари тизимида меҳнат муҳофазаси, сайланган меҳнат муҳофазаси вакилларининг вазифалари ва уларнинг имтиёзлари”, “Корхоналарда хавфсизлик маданияти, жамоатчилик вакиллари ишини ташкил этиш”, “Касаба уюшмаси ташкилотларида ишларни режалаштириш, иш юритиш”, ”Касаба уюшмаларида доимий комиссиялар фаолияти”, “Ишга қабул қилинган ходимларни йўриқномадан ўтказиш, ходимларнинг билимларини синаш” каби мавзуларда қизиқарли маърузалар, слайдлар ҳавола этилди.

          Атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасига оид “Учинчи даражали атом электр станцияларида хавфсизлик тизими”, “Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясининг қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар”, “Баланд биноларни қуриш ва оловли ишларни олиб боришда хавфсизлик техникасига риоя қилиш” мавзуларидаги маърузалар тингловчиларда айниқса катта таассурот қолдирди.

    Ўқув-семинар доирасида шунингдек, қурилишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, баланд биноларни қуриш ва оловли ишларни олиб боришда хавфсизлик техникасига риоя қилиш, ишга қабул қилинган ходимларни йўриқномадан ўтказиш, ходимларнинг билимларини синаш, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текширишда меҳнат муҳофазаси вакилларининг роли, Н-1 шаклдаги формаларни тўлдириш каби долзарб масалалар кўриб чиқилди.

    Ўқув-семинарда иштирок этган барча тингловчиларга уларнинг фаолиятларида асқотувчи меъёрий ҳужжатлар, ўқув материаллари тарқатилди.



Report Page