Самарқандда ўғирлик қилган аёл ушланди.
Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ИИБга, туманнинг Бойпурушли МФЙда яшовчи, 1982 й.т Б.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, туманнинг Қўролос МФЙда жойлашган “Қўшработ деҳқон бозори”да қўлида бўлган бозор сумкасини раста олдига қўйиб, махсулотлар харид қилаётган вақтида, номаълум шахс ушбу сумкасини ичида бўлган 1.300.000 сўм пулларини ва турмуш ўртоғига тегишли фуқаролик паспортини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Қўшработ тумани Пангат МФЙ да яшовчи, 1961 й.т Т.О. исмли аёл томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан 987.000 сўм пуллар ва Б.М.га тегишли фуқаролик паспорти далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.О.га нисбатан Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.