Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи спортчилар билан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи спортчилар билан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда


 Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи спортчилар билан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳудудида жойлашган 14 та йирик спорт мажмуаларида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар жараёнларида 7 та спорт мажмуасида ёшларни спрот билан шуғиллантираётган мураббийларнинг сертификати йўқлиги, шуғулланувчиларнинг рўйҳатга олиш тизими ташкил этилмаганлиги, мураббий ва спортчиларнинг соғлиги ҳақида маълумотлар йўқлиги, санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги, биринчи ёрдам ва тиббиёт бурчаги ҳам мавжуд эмаслиги аниқланиб, барчасига тегишли баённомалар тузилди.

10 та спорт мажмуасида рухсатномасиз сотиб келинаётган 72 килограмм протеин ва кучли таъсир этувчи дори воситалари ҳужжатлаштириб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 16 нафар спортчи шахслар ИИО ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик қилганлиги, шунингдек, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётганлиги учун қонунда белгиланган тартибда қамоққа олинди.

Спорт заллари ва клубларда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларнинг фаолияти тўхтатилди ҳамда клуб эгалари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят содир этмаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди.  

Бу каби тезкор тадбирлар барча жойларда давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Report Page