Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси тизимида яна бир бор меритократия тамойили асосида очиқ танлов ғолиби аниқланди

Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси тизимида яна бир бор меритократия тамойили асосида очиқ танлов ғолиби аниқланди

Azimov Shahruz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазириги Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси ўзаро ҳамкорликда вилоят бандлик бош бошқармаси тизимидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш учун танлов асосида саралаб олиш тўғрисида ўзаро келишувни имзоланган эди.

Мазкур келишувга асосан Нуробод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари вакант лавозими учун 21.10.2020 йилда 4.11.2020 йилга қадар расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълонлар берилди.

Мазкур вакант лавозими учун аризалар vacancy.argos.uz сайти орқали қабул қилиниб, эълон давомида жами 9 нафар номзодлардан аризалар келиб тушди. 

Танлов уч саралаш босқичида амалга оширилди. Саралашнинг дастлабки жараёнида номзодлар малака талаби бўйича сараланиб, 4 нафари малака талаби бўйича ажратиб олинди.  

Малака талабига жавоб берган номзодлар саралашнинг навбатдаги босқичида test.argos.uz сайти орқали назарий билимлари синовдан ўтказилди. Саралашнинг ушбу босқичида 1 нафар номзод тест синовига иштирок этмаганлиги сабабли кейинги босқичга ўтказилмади.

Саралашнинг якуний босқичига қолган 3 нафар номзодлар билан суҳбат жараёнида энг муносиб деб топилган номзод меритократия тамойили асосида Нуробод туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари лавозимига тавсия берилди.

Танлов комиссиясининг 9.11.2020 йилдаги йиғилиш баёнига асосан Нуробод туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари лавозимига Аширов Фарход Ослонович номзоди муносиб деб топилди.

Ушбу тадбир якуни билан танлов ғолиби деб топилган Аширов Фарход Ослоновични Нуробод туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида иш берувчининг 09.11.2020 йилдаги 172-Қ-сонли буйруқ билан расмийлаштирилди.

Тадбирни жамоат кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан кузатиб борилди.


Report Page