Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини фитосанитария лабораторияси мутахассиси Абдумалик Шукуров Буюк Британияда малака ошириб қайтди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини фитосанитария лабораторияси мутахассиси Абдумалик Шукуров Буюк Британияда малака ошириб қайтди.



Малака ошириш курслари доирасидаги яна бир объект табиий ресурслардан самарали барқарор фойдаланиш бўйича тадқиқотлар ўтказувчи “FERA” - Озиқ-овқат ва атроф-муҳитни кузатиш агентлиги бўлди. Ўзбекистонлик мутахассислар 100 йиллик тарихга эга ташкилотнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.


Малака ошириш курслари якуни бўйича “CABI”- Қишлоқ хўжалиги ва биология фанлари халқаро маркази раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилиб, 11 нафар мутахассисга сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2 ҳафта давомида Агентлик ходимлари, шу жумладан, Самарқанд вилоят фитосанитария лабораторияси мутахассиси ўсимликлар зараркунандалари, яъни вируслар, замбуруғлар ва бошқа ўсимлик касалликлари ҳамда лаборатория диагностикаси бўйича британиялик ҳамкасблари билан тажриба алмашди.


Малака ошириш курслари доирасида мутахассислар Лондондаги Табиий тарих музейида ҳам бўлдилар. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, ушбу музей Буюк Британиянинг энг йирик музейларидан бири бўлиб, бу ерда ботаника бўйича 70 миллиондан ортиқ намуналар сақланиб келинади. Шунингдек, зоология бўлимидаги 55 миллиондан ортиқ эскпонатларнинг яримини ҳашаротлар ташкил этади.


“CABI” 49 давлатдан илмий муассасалар ва олимларни бирлаштирган ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, ўсимликлар карантини ва муҳофазаси соҳасидаги етакчи муассасалардан бири сифатида эътироф этилган. Битирув маросимида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон элчихонаси дипломатларининг “CABI” Бош директори Даниел Элгер билан учрашуви бўлиб ўтди.Суҳбатда у “CABI” га аъзо мамлакатлар, биринчи навбатда, фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлади. Бунинг амалий натижаларидан бири географиянинг кенгайиши, Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмининг ошиши бўлди.


Томонлар Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Британия бозорига чиқишини кенгайтириш ва уларнинг фитосанитария меъёрларига мувофиқлигини таъминлаш, ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек,  ҳамкорлик қилиш масалаларини илмий тадқиқотлар ва нашрлар асосида муҳокама қилдилар.

  


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати 


Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin  



Report Page