Самарқанд шаҳри табиий газ истеъмолчилари диққатига!

Самарқанд шаҳри табиий газ истеъмолчилари диққатига!


Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасида янги ўрта босимли газ қувурини улаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2021 йил 7 апрель куни соат 8-00 дан соат 19-00 гача Афросиёб, Ҳилол, Оқсарой, Янги Хайрабод, Хўжандий, Сўфи Розиқ, Кўк Масжид, Қўш Ҳовуз, Даҳбедий, Имом Восеъ, Қўшбаққоли, Расул Саидов, Мотрид, Ғиёсиддин Жамшид ва Ибн Сино маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилади. 

   

Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади. Барча ишлар якунлангандан сўнг, газ таъминоти тикланади. Ушбу ноқулайлик учун “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Report Page