Салбий оқибатга олиб келган ёш оиладаги жанжал
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 5 июль куни соат 19:50ларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 27 ёшли Н.Т. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи турмуш ўртоғи 28 ёшли С.Қ.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада С.Қ. касалхонага ётқизилиб, Н.Т. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси