Салар – Нурхаёт темир йўл бекатлари оралиғида 5 - километр 6, 7-пикетларида жойлашган темирйўл йўл кесишмасида капитал таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди ҳамда поездлар ва автотранспорт воситалари ҳаракатини бошлади

Салар – Нурхаёт темир йўл бекатлари оралиғида 5 - километр 6, 7-пикетларида жойлашган темирйўл йўл кесишмасида капитал таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди ҳамда поездлар ва автотранспорт воситалари ҳаракатини бошлади


Жорий йил 28-март куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Темур Малик кўчасидаги Салар-Хожикент темир йўл бекатлари оралиғида жойлашган мазкур темир йўл кесишмаси тубдан янгиланди. Мазкур қўриқланадиган темир йўл кесишмасини оғир турдаги йўл машиналаридан фойдаланган ҳолда капитал таъмирлаш ишларини бажариш учун, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” филиали бош муҳандиси М.Содиқов бошчилигида, узелнинг тегишли бўлим бошлиқлари, Салар темир йўл масофаси, махсус йўл машина станцияси, алоқа ҳамда электр таъминоти корхоналари раҳбарлари ва ходимлари билан биргаликда, жами 150 нафарга яқин тажрибали мутахассислар иштирок этди.

9 соатлик “окно” пайтида ишчи ходимларнинг капитал таъмирлаш ишларини беталофат амалга оширишлари учун, дастлаб Узелнинг ҳамда жараёнда иштирок этган хўжаликларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиқлари томонидан тегишли йўриқнома билан таништирилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.


Ушбу темир йўл кесишмасини капитал таъмирлаш учун ажратилган “окно” вақтида, яъни 28-март куни соат 21:00 дан, 29-март куни соат 06:00 га қадар темир йўл ташкилотлари томонидан таъмирлаш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилди ва мазкур темир йўл кесишмасидан поездларнинг ҳаракат жадвали асосида қатновини амалга оширишга ҳамда автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилди.



Report Page