Сайёр қабул - муаммолар ечими
Жорий йилнинг 12 март куни жисмоний ва юридик шаҳсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари У.Исматиллаевнинг Чуст туман, Ҳисорак МФЙда сайёр қабули ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабул давомида 35 нафар фуқаролар иштирок этиб, 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилгани ҳолда, қўшимча ўрганиш талаб этадиган 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари расмийлаштирилиб иш юритувга олинди.
Шунигдек, тадбир иштирокчиларидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб, уй-жой қуриш учун ер олиш, маҳалладан нафақа ва моддий ёрдам ажратиш, бундан ташқари қайси ҳолатларда бузилган иморатларга компенсация бериш юзасидан берган саволларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган “Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартибини белгиловчи Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ни Низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомларнинг аҳамияти ва мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Чуст тумани адлия бўлими