“Саховат ва кўмак”: Муҳими иш билан таъминлаш
Айрим оилаларда меҳнат қилиб даромад топишга имкони бор, лекин ўзига муносиб иш тополмай ёрдамга муҳтож бўлиб турган фуқароларни иш билан таъминлаб, уларни камбағалликдан чиқариш бугунги кунда энг муҳим вазифалардан биридир.
Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлигида секторлар кесимида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туман ҳокими Сарвар Махаметов 1-сектор штабида аҳолини иш билан таъминлаш бўйича масъул раҳбарлар, сектордаги маҳаллалар раислари ва бошқа масъул ходимлар билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда туман ҳокими барча масъулларга ҳудуддаги мавжуд иш ўринлари билан аҳолини таништириш, ишлашга ҳохиши ва имконияти бўлган ишсиз фуқароларнинг ишга жойлашишига яқиндан ёрдам бериш лозимлигини тушунтирди. Масъулларнинг бу йўналишдаги таклифларига эътибор қаратиб, уларнинг саволларига батафсил жавоблар берди.