"Саховат ва кўмак" ҳаракатига бутун дунё ижобий баҳо бермокда.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси.Бугунги кунларда барча юртдошларимиз, айниқса Сирдарёликлар хақиқий фидойилик ва мардлик наьмуналарини кўрсатишмокда. Бу "Саховат ва кўмак" ҳаракатига бутун дунё ижобий баҳо бермокда.
Жумладан, бу тадбир Ширин шаҳрида фаол ташкиллаштирилди. Бошқа соҳалар каби халқ таьлими ходимлари хам бу савобли ишга ўз хиссаларини кўшмоқдалар. Сардоба ва бошқа талофат кўрган туманлардан вақтинча эвакуация қилинган оилаларнинг ўқувчи ёшларига "Меҳр берамиз" руҳий далда акцияси ўтказилган эди.
Бу сафар эса бир неча ёшларимиз шаҳримиздаги 2-мактабга таклиф қилинди. Уларга компьютер ўйинлари, спорт машқлари, заковат беллашуви каби қизикарли машғулотлар мактаб устозлари томонидан олиб борилди (карантин коидаларига амал килинган ҳолда).
Шундан сўнг ўқувчиларга тушлик ташкиллаштирилди. Хурсанд бўлишган ўқувчилар келгусида Ширин шаҳрида қолиб яшаб, ўқишни давом эттиришларини изҳор этишиб, кўрсатилган бундай ғамхўрлик учун Муҳтарам юртбошимизга, шаҳар раҳбарларига ва устозларга миннатдорчилик билдиришди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқрмаси матбуот хизмати.