#Саҳоват

Айни дамда халқимиз синовли даврни бошидан кечирмоқда. Айнан шу кунларда халқимизга хос бўлган энг олий қадриятлар, хусусан, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш, беморларнинг кўнглига таскин бериш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш каби фазилатлар янада ёрқинроқ намоён бўлмоқда. Шаҳримизда хайрия акцияларининг кўламини кенгаймоқда. Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати Камол Умарбоев ташаббуси билан шаҳар 3-сектор худудидаги “Хуррият” МФЙ да “Саҳоват ва кўмак“ Хайр-эҳсон жойи ташкиллаштирилди. Ҳурматли саҳоватпеша инсонлар ўз эҳсонларингизни “Саҳоват ва кўмак“ Хайр-эҳсон жойига қўйишингиз мумкин. Улуғ айём кунларида шаҳримиз аҳли бу эзгу ишда фаол бўлишига ишонамиз!
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@Nurafshonpressa