СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР БЎЛМАЙДИ

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР БЎЛМАЙДИ


Аҳолини узлуксиз равишда ва бир маромда суюлтирилган газ билан таъминлаш "Ҳудудгаз Қорақалпоғистон" МЧЖ ва унинг тасарруфидаги филиалларнинг асосий вазифаларидан биридир. Айни кунларда "Амударётумангаз" филиали ходимлари ҳавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда фаолият кўрсатмоқдалар.

Бугунги кунда туман бўйича суюлтирилган газдан фойдаланувчи 25640 та аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, шундан 11993 та хонадон табиий газ таъминотига уланмаган, 13647 хонадон эса табиий газ етиб бориши қийин ҳудудда жойлашганлиги сабабли, суюлтирилган газга мослаштирилган. Ижтимоий соҳа объектларидан 39 та мактабгача таълим муассасалари суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида, туманда 2014 йил "Амударё" ГТП қурилиб, ишга туширилди ва туман аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда. Умумий ер мойдани 8394,9 метр куб бўлган газ тўлдириш шаҳобчаси ҳудудида бино ва иншоотлар жойлашган бўлиб, шулардан 9 тонналик газ сақлаш заҳираси, 7 дона маиший газ қуйиш колонкаси, 2 дона компрессор, 1 дона насос, 5 дона яшин қайтаргич, 3 дона газ баллонларини сақлаш омборхонаси, ҳар бири 6 метр кубдан 2 дона ёнғинга қарши сув сақлаш ҳавзаси қурилган. Газ тўлдириш шаҳобчасида кунлик суюлтирилган газ билан таъминлаш режаси 13381 килограммда бажарилмоқда. 

Шаҳобчаларга узоқ бўлган ҳудудларда яшовчи истеъмолчиларга 5 та махсус ИСУЗУ маркали автотранспортларда суюлтирилган газ баллонлар хонадонларга етказиб берилмоқда. Бу каби яратилган шароитлар натижасида шубҳасиз аҳолига суюлтирилган газ таъминоти самарадорлиги ортади.

"Ҳудудгаз Қорақалпоғистон" МЧЖ матбуот хизмати

Report Page