СУВ ТЎХТАТИЛГАН ҲУДУДЛАР РЎЙХАТИ
"Toshkent shahar suv ta'minoti" MCHJ matbuot xizmatiЮқори кучланишли электр тармоғида кутилмаганда юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди. Бунинг натижасида бир қатор аҳоли массивлари сувсиз қолди. Қуйида сув таъминоти тўхтаган ҳудудлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.
Кутилмаганда юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
Яшнобод тумани
“Семурғ”, “Истиқлол”, “Дўстобод” маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида ҳам сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Яккасарой тумани
“Бошлиқ”, “Қушбеги”, “Армутон”, “Дилбулоқ” маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида ҳам сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Миробод тумани
“Истиқлолобод”, “Олтинкўл”, “Тонг Юлдузи”, “Янгизамон”, “Абдурауф Фитрат”, “Фурқат” маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муассасаларида ҳам сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.