СУД РАИСЛАРИ ДЕПУТАТЛАРГА АХБОРОТ БЕРДИ

СУД РАИСЛАРИ ДЕПУТАТЛАРГА АХБОРОТ БЕРДИ

Ахборот хизмати

Кеча шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар ва тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда шаҳарда камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларини юритилиши ва ушбу дафтарларга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш,  соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш каби 8 та муҳим масала депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Сессияда, шунингдек Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раисининг ва  фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раисининг 2020 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари аъзолари, партия гуруҳлари ўз  фикр, мулоҳаза ва таклифларини баён этишди.

Депутатлар барча  масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилдилар.

Шунинг билан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси ўз ниҳоясига етди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Report Page