СУБҲИДАМ
Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
(давоми)
-10-
Мен ахир умуман ёмон гап гапирганим, ёмон ниятга ҳам борганим йўқ эди. Шунчаки , "Суюмага уйланган йигитга мазза бўлади" деганимни биламан, Фозил мени таъсира- тусур тушуриб кетди. Менинг гапимни давоми бўғзимда қолиб кетди.
Адабиёт ўқитувчимиз айтиб бергандилар :
Бир йигит фарзанд кўрибди . Ундан оғайнилари "Ўғлингни исмини нима қўйдинг?" деб сўрашса у йигит : "Худо" дебди. Шунда оғайнилари: " Сенми ҳали болага ҳудо деб исм қўядиган!" деб боланинг отасини уриб ўлдиришган экан. Аслида ўша йигит фарзандига Худойберди , яъни бу боламни Худойим берди деган маънодаги исм қўйган экан."Бердисини айтгунча уриб ўлдирма" деган гап ўшандан қолган экан .
Ўқитувчимиз ўша ҳикояни айтиб берганларида вақти келиб мен ҳам ўша йигитнинг ҳолига тушаман деб ўйламаган эдим . Мен ахир сени ҳар тарафлама ақлли ва зукко қиз эканлигингни таъкидлаш мақсадида гапирган эдим . Аммо Фозил тушунмади. Тушунишни истамади , тўғрироғи. Лекин мен ундан хафа эмасман. Шундай ориятли йигитлар бор экан , ўзбегим қизларининг шаънига гард юқмайди , ахир.
Биласанми , йўқми мени ҳам бир опам , бир синглим бор. Агар улар хақида биров ўзимга ўхшаб нотўғри гапириб қўйса , ўзим ҳам уни аяб ўтирмаган бўлар эдим .
Хуллас , бу хатни ёзишдан мақсадим, мен ҳақимда кўнглингда кир қолмасин деган муддаода эдим.
Мени кечир .
Сени ҳурмат қиламан, чунки сен ҳурматга сазовор қизсан . Вақти келиб мактабни тугатганимиздан кейин кўча - кўйда учрашиб қолсак , бир- биримизга очиқ чеҳра билан боқа оламиз деб ўйлайман.
Эҳтиром билан Козим .
Суюма хатни ўқиб икки кундан бери Козимдан ноўрин хафа бўлганлигини тушуниб чуқур хўрсинди.
Суюма хаёлида Фозилдан гина қилмоқчи , унинг қилган ишига нотўғри деган таъриф бермоқчи бўлди . Аммо ҳарчанд уринмасин бунинг уддасидан чиқа олмади ...
* * *
Фозилга янги мавзу топилди .
Барчаси синф раҳбари Раъно Ҳолиқовнанинг синфга қарата :
- Ҳурматли ўқувчилар ! Эртага соат 15:00 да "Паспорт столи"га йиғиласизлар . Барчангиз расмга тушиб , паспортга ариза топширасизлар. Ўйлайманки , мени у ерга боришим шарт эмас. Ё борайми ? - деган эълон- сўроқларидан бошланди .
Ўқувчилар ҳаммаси бир овоздан:
- Ўзимиз уддалаймиз. Боришингиз шарт эмас,- дейишди ўзларига ишониб .
Ҳақиқатда эртасига кўрсатилган вақтда синфнинг йигирмага яқин ўқувчиси айтилган жойга йиғилдилар. Ўн чоғли ўқувчи кузда паспорт олиб бўлишган экан.
Паспорт ўсмир ҳаётидаги ўзлигини англатадиган илк ҳужжат. Шунинг учун ҳамма ёшлар, айниқса қизлар ундаги расмлари чиройли ва бетакрор бўлишини истайдилар.
Қизлар навбатлари келганда йигитларнинг кўзларини шамғалат қилиб , ён хонада юзларига билина- билинмас пардоз қилиб , секингина суратга тушиб чиқаётганларининг ҳам сабаби шунда эди .
Аммо синчков Фозил ҳаммасини кузатиб турган экан. Унинг хазилига бу сафар айнан пардоз қилган эмас , балки бошқа қизнинг нишон бўлишининг сабаби сал ўзгачароқ эди .
- Эй болалар , қизлар ! Мабодо бирортангизда атир йўқми ?! Қуёшжон , атир сепиб юр дегандим, ёнингда йўқми ?!
Синфдошлар Фозилнинг мақсадига тушуна олмадилар:
- Атирни нима қиласан , шу пайтда?!
- Вей қизиқчимисанлар?! Атир нима қилинади ?! Сепилади- да албатта.
- Буни биламизку-я , аммо шу пайтда нима учун керак бу ?
- Ҳозир тушунтириб бераман. Расмга атир сепиб тушсам , паспортим очилганда , гуп этиб ҳиди келади . Мазза бўлади , ўшанда . Тўғрими , Жамила?
Шундагина синфдошлар бор гапга тушунишди . Улар ўткир атир ҳиди гуркираб келиб турган Жамилага савол назари билан боқишди
- Ҳа нима, ҳамманг менга қарайсанглар , мен паспортга расмга тушиш учун атир сепиб келганим йўқ , - бўш келмади Жамила,- шунчаки , кеча жиянларим меҳмонга келишганди. Хаммамиз ошхонада овқат қилаётганимизда улар уйда "хола-хола" ўйнашибди . Қисқаси бизникига борсанглар нонлардан ҳам атир ҳиди кеб ётибди. Саккиз ёшли жияним "стилист"бўлибди- де.
Фозил ҳам мириқиб кулганча яна гап ташлади:
- Қойил, гап йўқ. Демак , настарин гуллагунча баҳорий ифорлар ҳамроҳимиз
@Xazon_Rezgi
#СУБҲИДАМ
-11-
бўларкан- да . Қандоқ яхши .
- Фозил, ҳохласанг иккита қўл сочиқ олиб келиб бераман . Улардан ҳам шунақа атир ҳиди келиб турибди . Настарин хиди йил бўйи димоғингдан кетмайди .
Фозил илжайди :
- Ҳоҳлайман , Жамила . Обкелавер . Мен уни ётоқхонамга олиб кириб кроватимни бошига илиб қўяман.
Гапга Ёрқин аралашди :
- Унақа қилма , Фозил . Кейин бошингда Жамила туриб олгандек бўлиб қолади . Санга керакми шу ?
- Вей , тушунмадим Қуёш ?! Бугун одатдагидан кўра кўпроқ иссиқроқмисан ? Нима Жамилани рашк қивоссанми ?! Дилноз эшитмасин бу гапларингни- я?!
Дилнозага шу керак эди ўзи . У энди Ёрқинни талай кетди :
- Нега эшитмасаканман?
Нима ман гарангмидим ? Аммо куйдим , куйдим шу Ёрқин , э Қуёш акамдан куйдим. Қизлар ! Битта гап айтаман эсларингда турсин ! Мани бувим доим таъкидлайдилар : "Қизим , ёдингда турсин бетида туки бор одамдан дўст чиқмайди" деб , яъни эркак зотидан . Мен бўлсам уларни маслаҳатларига амал қилмадим . Мен Қуёшга ишонувдим . Нега биласанларми ? Чунки уни бетидаги туклариям ўзига ўхшаган добрый , сап- сариқ эди ...
Паспорт олиш кунидаги ҳангома синфдошларнинг ҳотирасидан унча - мунчага чиқмаслиги аниқ эди .
* * *
Ёшлик асов дарёга ўхшайди. Ўзанини тўлдириб , тошдан- тошга қўшиқ куйлаб оқиб ўтадиган баҳорги дарёга . Унинг ҳар бир лаҳзаси умид , ишонч ва бахтга тўла бўлади. Тўғри, ўсмир ҳаётида турмушнинг муштлари бўлган жойлари , нуқталари , ундан қолган доғлар ҳам учраши мумкин албатта . Аммо бу ҳеч қачон ёшликнинг бемисл тароватига раҳна сола олмайди. Ҳеч қачон...
Бугун Суюма умрида биринчи бор ўқитувчидан дакки эшитди. Билиб турганингиздек, бунда унинг умуман айби йўқ эди . Барига партадоши Барно сабабчи бўлди. Барно оппоққина , бўйи ўртачадан баланд , сочлари жингалакга мойил , икки юзига тароват бағишлаб турадиган кулгучлари ўзига ҳўпам ярашган қувноқ қиз эди . Қувноқ ҳам бўлмасин- чи ?! Ахир Яратган Эгамнинг ҳар бир ишида минг ҳикмат борку ?! Шундай гўзал кулгучлар бежизга унга тақдим этилмаганди , бунда Барнонинг табиатини қувноқ бўлишлиги, айниқса эътиборга олиниши шаксиз эди. Барнога қараган инсоннинг юрагига илиқлик оқиб кирарди , сабаби унинг кўзлари доимо жилвакор кулиб турарди .
Унинг ўзига хос одатидан яна бири дарс пайтидаям иложини топиб гап гапириб ўтириши эди .
Барно кўп қаватли уйда яшарди . Аммо кейинги йиллар унинг отаси ҳам ҳовлили уй олиб таъмирлатаётган эдилар. Барно шунинг учун дарс тугаши билан эрта тонгда онаси пишириб тайёрлаб кетган тушликни укаси билан усталарга олиб бориш учун уйга шошиларди.
- Эй , Суюма , эй ...
Кеча олтинчи соатда Барно Суюмани биқинини туртди .
- Ҳм , нима дейсан...
Суюма кўзи доскада Барнога шивирлади
- Токдан қилинган дўлмани қанақа қилиб иситади ? Усталарга иссиққина оборишим керак эди .
- Тагида шўрвали суви қолган бўлса олов ёқиб исит . Фақат паст оловда. Баланд темпаратурада токларинг ёрилиб кетиши мумкин.
- Шўрваси қолмаган бўлсачи , унда нима қиламан?
- Бир четидан озроқ сув солиб юбор , бошқа илож йўқ...
- Суюма, эй , Суюма ...
- Яна нима ?!
- Ман овқатни тез иситишим керак, усталарни қорни очиб кетади-ю , паст оловда иситиб оборгунимча...
- Ман нима қилиб берай унда , қизиқсан- а , Барно. На иссиққа кўнасан , на совуққа ...
Барно аразлаб қолади. Узоғи ўн беш минут . Кейин яна бошлайди ...
- Суюма , эй , Суюма ...
Бугун ҳам шундай бўлди. Суюма бешинчи соат геометрия дарси бўлганлиги учун , Барнодан усталарга нима овқат олиб боришини барвақтгина сўраб олди . Ҳайрият , макарон жаркоб экан.
Суюма тезда макарон жаркобни қанақа қилиб иситишни Барнога ўргатиб қўйди- ю, ўзи хотиржам дарсга кирди .
Аммо Барно бир соат дарсда жим ўтирса Барно бўлмай қоларди- да . Унга дарс вақтида гапириш учун доим сабаб тайёр турар эди .
- Суюма , эй , Суюма ...
- Хмм , нима дейсан . Макаронни иситиш эсингдан чиқиб қолдими ?!
- Йўқ эсимда ...
- Унда нима яна ?! ,- Суюма гапира туриб олд партада ўтирган Фазлиддинни орқасига яширинди . У Барно билан эшикдан кираверишдаги биринчи қаторнинг иккинчи партасида ўтирар эди.
@Xazon_Rezgi
#СУБҲИДАМ
-12-
- Суюма , шилпилдоқни қанақа қилиб иситади ?!
Суюманинг кўз олдига хамирлари ёпишиб- қапишиб кетган шилпилдоқ келди- ю , беихтиёр ўзини тўхтатолмай кулиб юборди .
Геометрия ўқитувчиси Акмал ака жуда жиддий инсон эди . Бир зумда Суюмага юзланди :
- Нодирова !?.
Суюма эсанкираб қолди . У гина билан Барнога тикилганча ўрнидан турди :
- Мен , устоз...
Акмал ака Суюмани аълочи ўқувчи сифатида яхши кўрар ва кўп бора мақтар эди, аммо бу дегани мақтовли ўқувчи бемалол қоидаларни бузиши мумкин дегани эмас эди :
- Нималар бўляпти бу ерда ?! Тушунмадим , дарсни нимаси кулгили? Ё биров маймун ўйнатаяптими ?!
Суюма кўзлари билан ер чизди , у Барнонинг жовдираб турган кўзларига қаради- ю,
- Узр устоз... Боя адабиёт дарсида "Темир хотин"ни ўқигандик , шу бехосдан эсимга тушиб кетди, - деди айбдорона оҳангда .
Акмал ака бироз юмшагандек бўлди , аммо ўз принципларидан воз кечгиси келмади :
- Адабиёт қаҳрамонлари ўша фаннинг кабинетида қолсин.
Сиз бу ерда ҳозир тангенснинг муҳим хоссаларини яхшилаб тушуниб олинг. Бўлмаса уни бошқа дарсда ўйлашингизга тўғри келиб қолади...
- Хўп бўлади , устоз . Бошқа қайтарилмайди...
- Ўтиринг ...
Суюма аста жойига ўтирди- ю , дафтарига алланималарни ёзиб Барнога суриб қўйди .
Барно дафтардаги:
- Агар яна бир марта дарс пайтила шилпилдоғингни , умуман ҳар хил овқатингни ўртага қўшсанг, қозон-товоғинг билан қўшиб ... деган ёзув ва ўқрайиб турган қуёшни расмини кўрди ..
Кўп ўтмай Барнодан кулиб турган қуёш ва "хўп" деган жавоб қайтди .
Суюманинг алами танаффусдаям босилмаган эди :
- Ҳой, барака топгур , боя макарон жаркоб деяптувдинг , дарсда шилпилдоқлайсан?! Ҳеч нимага тушунганим йўқ ...
Барно Суюманинг гап эшитганига ўзини айбдор эканлигини тан олиб бўлган эди:
- Суюма, усталарга макарон эди . Шилпилдоқ эса кечқурундан қолган эди ...
Барно шундай деб яна эркаланиб жилмайди :
- Дугон , уни қанақа иситади ўзи ?
- Э шилпилдоғингниям ...
Суюманинг астойдил жаҳли чиққан эди . У шарт бурилди- ю , қизлар йиғилиб турган жойга жўнади.
Барно унинг ортидан хўрсиниб қараб қолди ...
Барнонинг бардоши эртаси куни учинчи соатгача етди . Физика дарсида Суюма Барнонинг :
- Суюма , эй , Суюма,- деб биқинига туртишидан ҳурсанд бўлиб кетди. У беғубор дугонасининг хархашаларини бир кунда соғиниб қолганди :
- Нима дейсан ?!
Суюма Барнонинг шу одатлари ўз ҳаёти ва дарсларга бошқача файз беришини тушуниб етганди ...
* * *
Рус адабиёти ...
Суюма бу дарсни жуда яхши кўрарди . Бунга битта ва ягона сабаби бор эди . Фан ўқитувчиси Лилия Георгевна ўз ишининг устаси ва фидоийси эди. У хафта оралаб бадиий ўқиш деган соат ташкил этарди. Нафақат Суюма, балки бутун синф мана шу бадиий ўқиш соатининг мухлиси ва шайдоси эдилар . Шундай дарсларда Лилия Георгевна жаҳоннинг дурдона асарларини танлаб маҳорат билан ҳикоя қилиб берардики, бутун синф фақат ва фақат ўша асар воқеалари гирдобидан иборат бўлиб қоларди .
- Шундай қилиб Фёдор Танядан келган охирги мактубни бағрига босганча , зиёфат бўлаётган хона деразасининг ёнига яқинлашди. У сўнгги бора ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
Канал манзили 👇:
@Xazon_Rezgi