“СУҒДИЁНА” ОРКЕСТР ЖАМОАСИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА

“СУҒДИЁНА” ОРКЕСТР ЖАМОАСИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА

 Ахборот хизмати
Маданият ва санъатни ривожлантириш, аҳолини маданий дам олишларини самарали ташкил қилиш масалаларига бугун алоҳида эътибор қаратилган. Бу борадаги белгиланган чора-тадбирлардан келиб чиқиб, ҳудудларда Республикадаги санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, ижодкорлар иштирокидаги турли учрашувлар, концерт дастурларининг ўтказилаётгани фикримизнинг исботидир.

Куни кеча Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида шаҳримиздаги Самарқанд Давлат университети филиалида Ўзбекистон давлат филармонияси “Суғдиёна” халқ чолғулари камер оркестрининг концерт дастури ўтказилди.

Унда сектор раҳбарлари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Оркестр созанда ва солистлари томонидан жонли тарзда ижро этилган миллий, қардош ва хорижий халқларнинг машҳур филмларидаги куй ва қўшиқларни катта олқишлар билан қарши олдилар.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тадбир сўнггида оркестр жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Тадбир иштирокчилари, хусусан ёшлар очиқ осмон остида ана шундай жонли ижродаги бадиий дастурларни томоша қилиш имкониятини яратиб берган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.



Report Page