СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАР НИМАНИ КЎРСАТМОҚДА?

СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАР НИМАНИ КЎРСАТМОҚДА?

@Oilamarkazi

Telegram | Facebook | Instagram | www.oilamarkazi.uz 


2019 йилнинг 7 ноябрь куни Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида олий таълим муассасаларидаги талаба йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик масалаларига бағишланган “Аёл ва маънавият” мавзусида маънавий–маърифий тадбир ўтказилди.

Маълумки, оила – ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия масканидир.

Зеро, оила ижтимоий институт сифатида инсон шахсини шакллантиришда бажарадиган вазифаларни бошқа бирон бир тузилма бажара олмайди. Оила, биринчидан, яхши хулқ намуналарини ўзлаштиришда ўзига хос ўрин тутади, иккинчидан, ён-атрофдагилар билан ҳамкорлик қилишда мулоқотга киришиш йўлларини кўрсатади, учинчидан, фарзандларни мустақил ҳаётга тайёрлашда ҳаёт тажрибаларини ўргатиш ўчоғи ҳисобланади.

Ҳозирги даврда асосий муаммо – ёшларни оилага тайёрлаш масаласидир. Никоҳ ажрашишларининг сабаблари ўрганилганда, аксарият ҳолатларда бу келин-куёвларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслигини кўрсатмоқда, деб такидлади, – “Оила” маркази лойиҳа бўлими раҳбари, психология фанлари номзоди Феруза Акрамова.

Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган оила сиёсатининг асосий йўналишидан бири сифатида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик масалалари бўйича тадқиқотлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Ф.Акрамова тадбир давомида иштирокчиларига ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар бўйича маълумот берилди.

Бугун Ўзбекистонда мавжуд 8,3 миллиондан зиёд оиланинг 2 миллиондан ортиғи ёш оилалардир.

Қайд этиш лозимки, “Оила” маркази оила институтини ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади, тадқиқотлар натижалари амалиётга татбиқ этилишини таъминлайди.

“Оила” маркази матбуот хизмати

Report Page