СТАДИОН СОТИЛМАГАН, СОТИЛМАЙДИ ҲАМ.

СТАДИОН СОТИЛМАГАН, СОТИЛМАЙДИ ҲАМ.


Жорий йил 26-сентябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Наманган вилояти Наманган тумани “Кўл бўйи” маҳалласи Чек кўчасида жойлашган футбол майдони аукцион орқали сотиб юборилаётгани ҳақидаги видеомурожаат тарқалган эди.

           Ушбу видео мурожаатга асосан футбол майдони Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти, Наманган тумани филиали мутахассислари томонидан ўрганилди.

          Ўрганиш натижасига кўра видеомурожаатдаги футбол майдони туман ҳокимининг 2020 йил 22 апрелдаги 357-сонли қарорига асосан 60х88 метр ўлчамдаги 0.53 гектар ер майдони туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига расмийлаштирилганлиги аниқланди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида“ги 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича футбол майдони атрофидаги фойдаланилмаётган 0.229 гектар  бўш ер участкаси “Yer-elektron ATT” орқали барча ваколатли идоралар томонидан ўрганиб чиқилиб, электрон ҳолатда ижобий хулосалар асосида аукцион савдоларига чиқарилган.

      Ҳозирги кунда барча аукционга чиқарилган ер майдонларини тадбиркорлар томонидан онлайн аукцион  савдолари орқали сотиб олиниб, ғолиблик баённомалари электрон тарзда расмийлаштирилган.

     Ер участкалари тадбиркорларга иш ўринлари яратиш ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари (Сартарошхона, компьютер хизмати, тикувчилик цехи), миллий қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, автомобильларга техник хизмат кўрсатиш каби мақсадлар учун хизмат қилиши кўзда тутилган. Ушбу жойда 120 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

    Футбол майдони эса аукционга қўйилмаган ва сотилмаган. У Болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантиришга ва ёшлар бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун хизмат қилмоқда.


Матбуот хизмати.


Report Page