ССВ: Самарқанд вилояти туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимига тайинловлар амалга оширилди

ССВ: Самарқанд вилояти туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимига тайинловлар амалга оширилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Фармони талабларига асосан, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали —vacancy.argos.uz орқали Самарқанд вилоятида жойлашган 7 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига танлов эълон қилинган эди. 

Мазкур эълон қилинган танловда 7 та лавозимга жами 76 нафар номзод иштирок этди. Танлов натижаларига кўра қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:


Шамсиев Улуғбек Нажмиддинович — Қўшработ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

2000 йилда Самарқанд давлат тиббиёт иститутини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида Тайлоқ туман марказий шифохонаси туғруқ бўлими терапевт-шифокори, Тайлоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича бош мутахассиси каби турли лавозимларда ишлаган.

 

Пармонов Шерзод Бахронович — Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

2005 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2008 йилда эса ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатура босқичини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонасида врач-офтальмолог, микрожарроҳлик ва тез ёрдам бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

 

Абиев Абдулла Явкочович — Нуробод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

1998 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида Ургут тумани “Мурувват” интернат уйи бўлим бошлиғи, Самарқанд шаҳар “Саховат” интернат уйи директорининг тиббий ишлар бўйича ўринбосари, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатор-поликлиника хизмати бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

Усанов Алижон Ризакулович — Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

2008 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида Самарқанд давлат тиббиёт институти врачлар малакасини ошириш факультети декани ўринбосари, ушбу олий ўқув юртининг педиатрия факультети декани ўринбосари каби турли лавозимларда ишлаган.

 

Сувонов Тулқинжон Абдуллаевич — Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

1992 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида Самарқанд вилоят Кўп тармоқли болалар клиник шифохонаси умумий жарроҳлик бўлими бошлиғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят филиали директорининг тез тиббий ёрдам санитар авиация ва фавқулодда ҳолатлар бўйича ўринбосари, Самарқанд шаҳар 2-сон ва 4-сон оилавий поликлиникаларида бош шифокор лавозимларида ишлаган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати.


Report Page