ССВ: ЎЗБЕКСИТОНГА НОЁБ КЎЧМА ЛАБОРАТОРИЯ ОЛИБ КЕЛИНДИ 

ССВ: ЎЗБЕКСИТОНГА НОЁБ КЎЧМА ЛАБОРАТОРИЯ ОЛИБ КЕЛИНДИ 


Ўзбекистонга илк бор кўчма мобиль ПЗР лабораторияси олиб келинди. У бир суткада 1,5 минг кишида коронавирусга ПЗР текширувини амалга ошириш имконини беради. 

Фото: ССВ Матбуот хизмати
— Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 200 га яқин турғун ПЗР лобораториялари мавжуд, — дейди Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев. — Аммо бу чекка ва олис ҳудудлар аҳолисини тўлиқ қамраб олишда баъзи муаммоларни юзага келтираётганди. Шу боис, бугун келтирилган кўчма мобиль ПЗР лабораторияси ва эмлаш пункти юртимизнинг исталган ҳудудига бориб, коронавирус таҳлилларини ўтказиш имконини беради. Яна бир аҳамиятли жиҳати, мазкур замонавий техника воситалари ёрдамида ПЗР тести натижаларини 1 соат муддатда олиш мумкин.
Баҳодир Юсупалиев: "Бугун келтирилган кўчма мобиль ПЗР лабораторияси ва эмлаш пункти юртимизнинг исталган ҳудудига бориб, коронавирус таҳлилларини ўтказиш имконини беради".

Айтиш керакки, кўчма мобиль лаборатория 2020 йилда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва OPASCA GmbH кўмагида ҳаётга татбиқ этилган “Германия ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимига техник ва ташкилий ёрдами” лойиҳаси доирасида юртимизга келтирилди. Унда аҳоли ва тиббиёт ходимлари бригадаси учун барча қулайликлар мужассам. 

Фото: ССВ Матбуот хизмати

Электр энергияси бўлмаган вазиятларда ҳам 6 соатгача хизмат кўрсата олади. Ҳайдовчи ва 3 нафар тиббиёт ходими фаолияти учун тўлиқ мослаштирилган. Уларнинг дам олиши, овқатланиши, ювиниши ва бошқа эҳтиёжлари учун зарур шароитларга эга.

Фото: ССВ Матбуот хизмати

Мобиль ПЗР лабораторияси дастлабки фаолиятини Самарқанд вилоятининг чекка ва аҳоли сони кўп бўлган ҳудудларидан бошлаши кутилмоқда. Фуқаролар мазкур лабораторияда коронавирусга бепул тест топширадилар. 

Фото: ССВ Матбуот хизмати

Айтиш жоизки, Ўзбекистон ва Германия алоқалари тобора кенгаймоқда. Жумладан, икки давлат соғлиқни сақлаш тизими ўртасидагиги ҳамкорлик кўлами йилдан йилга кенгайиб боряпти. 

Фото: ССВ Матбуот хизмати

Бугун Германиянинг OPASCA компанияси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан мазкур кўчма мобиль ПЗР лабораторияси Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилгани ҳам ана шу ҳамкорликнинг амалий натижаларидан бири бўлди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Матбуот хизмати.

Фото: ССВ Матбуот хизмати
Фото: ССВ Матбуот хизмати
Фото: ССВ Матбуот хизмати
Фото: ССВ Матбуот хизмати

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi

Report Page