⚡️Сирдарёда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди кўмаги асосида таянч ва ҳаракат аъзоларида муаммоси бор бўлган ва “Темир дафтар”га кирган фуқароларда  жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

⚡️Сирдарёда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди кўмаги асосида таянч ва ҳаракат аъзоларида муаммоси бор бўлган ва “Темир дафтар”га кирган фуқароларда  жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

https://t.me/sirdaryomahallafond

Моддий даромад манбасини йўқотган, ишсиз эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ва “Темир дафтар”га киритилган аҳоли қатламини соғлиғини тиклаш борасида Сирдарёда хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Улар соғлиғини тиклаш бўйича Республикамиздаги кўзга кўринган Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика болалар миллий тиббиёт маркази,  Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига ўхшаш Республикамиздаги кўзга кўринган тиббиёт марказлари ва Сирдарё вилоятида жойлашган Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Кардиология, Онкология каби тиббиёт муассасалар билан ҳамкорлик битимлари тузилди. Шунга қараб, юрак, юрак қон-томир, нейрохирургия, бош мия, ошқозон-ичак, кўкрак қафаси, организм таянч ва ҳаракат аъзолар билан боғлиқ кўплаб касалликлар турини даволаш, заруратга қараб мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ишлари йўлга қўйилди. 

Куни кеча Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг невротравматология бўлимида, Сирдарёлик травматологлар  Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали травматолог ва ортопедлари ҳамкорлигида “Темир дафтар”га кирган фуқаролардан яна икки нафарида, жами 8 нафарида таянч ва ҳаракат аъзолари билан боғлиқ, яъни чап оёқ болдир дистал соҳаси синиши, иккала чаноқ сон бўғими консартрозининг 3, 4- даражаси, тизза бўғимлари остеоартрози билан боғлиқ  жарроҳлик амалиётини маҳорат дарси асосида ўтказди ва уларга эндопротез воситаларини қўйишди.

Бундан ташқари, улар Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази поликлиникасида таянч ва ҳаракат аъзолари билан боғлиқ муаммоси бор фуқаролар учун қабул ташкил этди. Икки кун мобайнида 100 дан ошиқ фуқароларни текшириб, зарур тавсия ва кўрсатмаларни беришиб, заруратга қараб шу ернинг ўзида амалий ёрдам кўрсатишди.

-Айни вақтда, вилоятда травматология йўналишида жарроҳлик амалиётларига муҳтож бўлган ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар сони 68 нафарни ташкил этади. Улар соғлиғи билан боғлиқ муаммони имкон қадар вилоятни ўзида, Республикамиздаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ўтказишга ҳаракат қилинмоқда. Бу эса “Темир дафтар”га кирган ва жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган беморлар ва уларнинг яқинлари учун яна бир қулай имконият бўлади, -дейди «Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви раиси Баҳодир Тухтасинов. –Қолаверса, “Темир дафтар”га кирган фуқаролар соғлиғи билан боғлиқ харажатлар  “Маҳалла” хайрия жамоат фонд Сирдарё вилоят бўлими қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё бўлими Ахборот хизмати


Каналга уланиш учун👉👉👉https://t.me/sirdaryomahallafond

Report Page