Сирдарёда "Темир дафтар" га киритилган аҳоли қатламига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ёрдам кўрсатилмоқда
http://t.me/malhamssb
Коронавирус пандемияси сабаб глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилалар ва тадбиркорлик субъектларини манзилли қўллаб-қувватлаш борасида ҳукуматимиз томонидан ўта муҳим ҳужжатлар қабул қилинганди.
Ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда "Ишга марҳамат" Маномарказлари фаолияти йўлга қўйилди. Касб ўргатиш тўгараклари, секциялари иш бошлади. Қолаверса, Президентимиз ташаббуси билан аҳолини кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам бериш, камбағалчиликни қисқартириш мақсадида "Темир дафтар"," Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтар" лари жорий этилди. Ҳар бир ҳудуд, ҳар бир маҳаллада "Маҳаллабай" ва "Фуқаробай" ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Натижада, аҳоли қатламини яшаш шароити, иқтисодий аҳволи, ижтимоий келиб чиқишлари сектор раҳбарлари бошчилигидаги комиссия аъзолари томонидан ўрганилиб, мавжуд дафтарлар шакллантирилди.
Ҳар бир маҳаллада "Маҳаллабай" ишни ташкил этиш ва назорат қилиш, мазкур дафтарларга киритилган аҳоли қатлами муаммоларини жойида, тезкор ҳал қилиб бериш борасидаги ишлар бошлаб юборилди.
Энг муҳими, коронавирус пандемияси даврида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд оилалар, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз кексалар, доимий ишсиз фуқаролар, оғир эпидемиологик ҳудудлардан келган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, қийин вазиятга тушиб қолган аҳоли қатламини соғлиғини тиклаш, камбағаллик ва муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурганди.
Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги Фармойиши билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилганди. Биргина ушбу фонднинг Сирдарё вилоят бўлими томонидан жорий йил ва ўтган йили мобайнида каттагина ишлар амалга оширилди. Фонднинг "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида бир миллиард 777 миллион сўмдан ошиқроқ пул маблағлари ана шундай дафтарлардан бири, “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 1767 нафардан ошиқ фуқароларга берди
-Агар буни таҳлил қилиб айтадиган бўлсак, меҳнатга лаёқатли, аммо ишсиз аъзолари мавжуд бўлган 100 нафардан ошиқроқ оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида 66 миллион сўмдан ошиқроқ маблағ йўналтирилди. 481 нафар оилага моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида 455 миллион 732 минг сўм пул маблағлари берилди. 146 нафардан ошиқ фуқарога эса 482 миллион 955 минг сўм, кундалик истеъмол товарларини харид қилиш учун 188 нафар оилага 59 миллион 872 минг сўм, 852 нафар оилага 712 миллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилди,-дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи Баҳодир Тухтасинов.-Ҳудудлар кесимида айтганда, Оқолтинлик 590 нафар, Сирдарёлик 188 нафар, Ширинлик 137, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 128 нафар, Сайхунободлик 126 нафар, Янгиерлик 11 нафар, Ховослик 28 нафар фуқаро бундай имкониятдан баҳраманд бўлди.
Муҳими, бу эмас, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли қатламини бандлигини таъминлаш, рўзғорига даромад келадиган манбани топишига кўмаклашиш, ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш бош мақсадимизга айланиши керак. Бу борада Сектор раҳбари ва унинг ишчи гуруҳлари, тегишли ташкилотлар жим туришгани йўқ. Улар дафтарларга киритилган оилаларни доимий даромад манбаси билан таъминланган ёки таъминланмаганлигини ўрганиб бормоқда. Уйма-уй юриб мазкур рўйхатга тегишли ўзгартиришларни киритмоқда. Даромад келадиган манбага эга бўлганларни дафтардан чиқариб, ўрнига бошқа ишсиз, даромадсиз фуқароларни киритиб, Халқ депутатлари кенгаши муҳокамасига қўймоқда. Шунга яраша амалий ёрдам бериб, камбағалчиликни қисқартиришга ҳисса қўшмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими Ахборот хизмати